020. ЙИГИРМАНЧИ СЎЗ PDF Босма E-mail

Тақдирнинг ёрлиғини биласизлар – ўзга- рилмайди. Бандада зерикиш деган бир иллат бор. У – тақдирда одам билан бирга яратилган нарса, уни одам ўзи топган эмас. Агар одам боласи унга бир илакишса, қутулиши қийин.
Ғайратланиб, силкиб ташлаб кетсанг-да, охирида тағин келиб, енгади.
Ақли тугал, ўйли одам фикр қилса, шу одам боласи зерикмайдиган бирор нарса бормикан? Кўнгил емакдан-да, ўйиндан-да, мақтанишдан-да, кербазликданда, тўйдан-да, тўдадан-да, хотиндан-да озми-кўпми, барибир, зерикади. Чунки барининг асли ни кўради, ўткинчилигини билади, кўрган-билган сари кўнгли совий бошлайди.
Дунё бир қолипда турмайди, одамнинг қуввати, умри ҳам бир қолипда ўтмайди. Худо ҳар қандай маҳлуққа ҳам бир қолипда турмоқни бергани йўқ. Шундай бўлгач, энди кўнгил қандай қилиб бир қолипда тура олсин?
Бироқ ўша зерикиш деган нарса ҳар нени кўраман деган, кўпни кўрган, таъмини, баҳосини, барининг-да ўткинчилигин билиб етган ўйли одамдан чиқади. Умрнинг шунчалик ўткинчилиги, дунёнинг ҳар бир қизиқлиги охирнинг шунчалик чўлоқлигини кўрган-билганлар тирикчиликдан-да зерикса бўлади. Бу- ларни кўриб, аҳмоқлик, қайғусизлик ҳам бир ғанимат экан, деб ўйлаб қоламан.

1894