016. ЎН ОЛТИНЧИ СЎЗ |
Қозоқ қулчилигим Худога хуш келса экан, деб ғам емайди. Фақат юрт қилганни биз ҳам қилиб, йиқилиб-туриб юрсак бўлгани дейди. Савдогар насиясини йиғишга келганда, «Топганим – шу, тамом бўлганман, олсанг – ол, олмасанг сенга бўлиқ ердан мол қазиб оламанми?» –дегувчи эди. У Худо таолони ҳам ўша савдогардай қиламан дейди. 1893 |