Туркий тафсир PDF Босма E-mail
17.06.2013 13:22

Жаҳон борлиғининг сифати ва мағзи жамланган Қуръони каримнинг маънисини англаш осон кечмаган. Улуғ Аллоҳ сўзини изоҳ ва шарҳ қилишда, Ундаги илоҳий маъно сирларидан бани одамни огоҳ қилишда минглаб уламо ва муфассирларнинг беназир хизматлари тайин.

Ислом оламида Абу Ҳомид Ғаззолийнинг «Жавоҳиру-л-Қуръон», Абул Қосим Маҳмуд Замаҳшарийнинг «Ал-кашшоф фи тафсир ал-Қуръон», Рўзбеҳон Бақлийнинг «Аройису-л-баён фи ҳақойиқи-л-Қуръон», Нажмуддин Розийнинг «Баҳру-л-ҳақойиқ», Садриддин Қўнавийнинг «Тафсири фотиҳа», Шайх Саъдиддин Ҳаммувийнинг «Сажанжалу-л-арвоҳ ва нуқушу-л-алвоҳ», «Тафсиру-л-Қози Байзовий», «Тафсиру-л-Жалолайн», «Тафсири Ибн Кассир», «Тафсиру-л-Қуртубий», «Ал-Мунтахаб фи тафсири-л-Қуръони карим», Абдуллоҳ Андалусийнинг «Ал-муҳаррар ал-важийз», Саййид Қутбнинг «Фи зилал ал-Қуръон», Муҳаммад Махлуфнинг «Сафвату-л-баён лимаони-л-Қуръон», Муҳаммад Али Собунийнинг «Сафвату-т-тафосир», Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Тафсири Ҳусайний» каби тафсирлари мавжуд. Турк олими Фуод Кўпрулунинг аниқлашича, Қуръони каримни турк тилида Тафсир қилиш ҳижрий III (милодий X) асрлардан бошланган. А. Эртўғон, А. Инон каби олимлар туркий тафсирчилик тарихи билан шуғулланганлар.

Турк дунёси илмида барча муфассир ва исломшунослар томонидан тан олинган дастлабки Туркий тафсир XII-XIII асрларда номаълум муаллиф томонидан амалга оширилган. Унинг қўлёзма нусхаси 1914 йилда Қаршида топилган ва Бухорога келтирилган. 1920 йилдан Бухорода шўролар ҳукумати ўрнатилгач, Туркий тафсир Санкт-Петербург шаҳрига олиб кетилган. Ҳозир бу Тафсир Русия ФАШИ Санкт-Петербург бўлимида 197-рақам остида сақланади.

Проф. Қ. Маҳмудовнинг изланишлари натижасида Туркий тафсирнинг факсимиле нусхаси унга лисоний очерк илова қилинган ҳолда нашр қилинди. Ушбу манба асосида Қуръони каримнинг «Каҳф» сураси тафсири табдил қилиб берилмоқда.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

18-СУРА

1a

1. Уларнинг улуғлари оғизларида сўз айтсалар ҳам у сўз фақат гуноҳ ва ёлғондир.

2. Агар уларнинг ондларига кўра Қуръонга ишонмасал, ўзингни шундай халоқ қилувчи деб топасан: бу

3. Сўз билан ер ўзагини юзини улардан қайсилари эзгуроқ эканлигини синамоқ учун безак этдик.

4. Шубҳасиз, биз сув тегмаган ер юзидаги бўш майдонларга айлантирувчи, унинг устида уларнинг ҳар қайсисидан кўра эзгуроқ иш бажарувчимиз.

5. Аммо сизлар айтдингизлар: унгур эгалари кишилари китобга, ажойиб оятларга эга деб ўйлагансиздир.

6. Бизнинг ажойиб мўжизаларимизга кўра, бир қанча юриб унгурга ўрнашдилар, улар ер, кўклар эгаси парвардигоримиз бизга ҳузурингдан паноҳ бергин, ишимизни ўнглагин дедилар.

7. Узоқ даврга қадар биз тўғри йўлга солдик, қулоқларига парда урдик ухлатиб қўйдик.

8. Унгур ичидаги таналарни вужуди икки гуруҳдан қайсиси ҳақ эканлигини англатиш учунтўрғиздик, унгурда ухлаш муддатини билдириш учун уйғатдик.

9. Уларнинг аҳволлари яратган билан эканлигини ошкор қиламиз.

10. ...ишлардилар, Тангрисига боғландилар, уларнинг кўнгилларини тангрига боғлаб тўғри йўл яратиб бердик.

I б

1. Анчадан сўнг турдилар. Тангримиз кўкларнинг ва ерларнинг эгасидир деб айтдилар, ундан ўзга Тангрига нидо қилмасмиз. Акс ҳолда.

2. Эй тангрим ортиқча сўз айтган бўламиз, элимиз бошқа тангрига сиғиндилар.

3. Улар золимликда (кучда) машҳур эканлар, Тангри ҳақида ёлғон сўзласалар нега бирор далил келтира олмайдилар?

4. Қачон улардан (айрилиб) (у) томондан кетсанглар, у топинадиган Тангрига сиғининглар, сизларни Унгурга йиғай, Тангрингиз

5. ёрлиғига кўра, сизлар ишларингизда марҳаматлар кўргайсан (кўргайсиз), қачон кун

6. чиқса, унгурларнинг ўнг томонидан ел эсади, (қачон) кун ботса уларнинг

7. сўл томонидан (ел эсади), улар сўл томондан кенг (шароит) яратилган.

8. Шунингдек, у Тангрининг мўъжизаларига кўра, Тангри кимни йўлга солса, у (ҳақ йўлдан) борувчидир, у яна кимни йўлдан оздирса,

9. унга (йўл) кўрсатувчи бир дўст топа олмайсан, улар уйқуда ухлаб ётувчилар деб ўйлайсан.

10. Уларни ўнг васўл томонга оғдариб турамиз, итлари эса эшик остида икки қарисини (қўлини) узатган (ҳолда) эди.

2 а

1. Агар уларга кўзинг тушса, улардан юз ўгирасан, улардан қўрқинч билан қочиб кетасан:

2. Шундай қилиб, улар (ўз) аро савол сўрашсин деб турғиздик. Сўровчиси улардан қанча (вақт) қолдингизлар деб сўради.

3. Биз бир кун ёки бир куннинг бир қисмида тўхтадик (яшириндик) деб сўзладилар: қанча қолганингизни, ухлаганингизни Тангри билувчироқдир дедилар.

4. Бирингизни пул билан бу шаҳарга юборинглар, қараб боқсин, қайси бир

5. покиза таом бўлса, олиб келсин, сизларга насиб (бўлсин), ундан (нафс) таскин топсин (дедилар), сизларни бир кимса билмасин.

6. Агар улар сизларга ҳукмрон бўлиб қолсалар, тош бўрон қилиб ўлдирадилар ёки сизларни

7. ўз динларига киритадилар, ундай (ҳолда) абадий қутилмайсизлар, шу йўсинда

8. Тангрингга эргашиш ҳақ, қиёмат бўлиши шудҳасиз эканлигини билсин деб уларни гўрларидан турғизамиз, бу масалада

9. уларнинг ишлари ҳақида анча тортишдилар, уларнинг устига бино қилинглар деб айтдилар, уларнинг Тангриси буларни яхши билади, улар тортишувда (масалада)

10. ютиб чиққанлар буларнинг устига бир масжид қурамиз деб айтдилар, яна (улар) учта,

2 б

1. тўртинчиси ит деб сўзлайдилар, яна бешта, олтинчиси шубҳасиз уларнинг итлари дедилар, яна шубҳасиз еттита, саккизинчиси ит дедилар.

2. Тахминан яна еттита ёки саккизинчи (итларидир) дедилар, уларнинг саноғини тангрим яхши билади деб айт.

3. Улар фақат озгина (кишилардан бошқа) билмайди, уларнинг (сони) ҳақида тортишмагин, очиқ тортишув билан, улар ҳақида жавоб кутма деб айт деди.

4. Улардан бири: мен эртага бир нарсани қиламан деб айтмагин деди.

5. Агар Тангри тиласа, парвардигорингни ёд қил, қачон (уни) унутсанг, Тангрим мени йўлга солади деб сўзлагин.

6. Бундан ҳам яқинроқ тўғриликка ўргатди, ёки унгур ғор ичида учюз йил турдилар яна.

7. тўққиз йил ортиқча ухладилар, у ерда (қанча) қолганликларини Тангри (яхши ) билади деб айт: (у) ер ва кўклардаги

8. Яширин (нарсаларни) кўрувчи, эшитгувчидир: улардан ўндан ўзга бир дўст йўқ:

9. Унинг ҳукми, қудратига бир кимса шерик эмас: уни чорлагин, ё Муҳаммад! Тангрингдан сенга бир китоб яъни Қуръон, ёрлиқ юборилди.

10. Унинг сўзларини текширувчи йўқ, ундан ўзга мулоҳаза топа олмайсан: ўзинг сабр қилгин.

3 а

1. Тонгда ва тунда Тангрига нидо қилиб, унинг хушнудлигини истовчилар билан (бирга бўл):

2. Дунё безакларини тилайдиган икки кўзингни улардан четга олишни (ўйла), (яъни бу дунёга кўнгил берма), унинг кўнглини ғафлатга солдик.

3. Ўз тилагига кўра, бизнинг ёдимиздан нари кетди, унинг иши ҳаддидан ошгандир.

4. Ким истаса меҳрибон Тангрингизга иғинсин, ким истаса тонсин деб айт, биз золимларга дўзах ўтини ҳозирладик:

5. Уларнинг теварагини ўтли сарой қоплайди, фарёд деб (ичимлик) сўрасалар, бир сув кўргандек бақирадилар (ундан) юзларининг териси шилинади:

6. юзлари териси (шилинган) яна ярамас ичимлик, ярамас макон! Улар ишондилар, эзгуликлар қилдилар.

7. Эзгуликлар (Амоли солиҳ), қилганларнинг савобини зоъий қилмаймиз, уларга

8. Макон (вор), унинг остида (оқар) ариқлар вор, унинг ичида олтин вилак узуклар вилан вэзанадилар.

9. Яшил парчалардан (иборат) кийимлар, тўнлар киядилар:

10. унинг ичида тахтлар устида яна эзгу (жавоб) муомила яна кўркли маконлар (бор): уларга

3 б

1. икки киши (ҳақида) ривоят қилди: (ҳар) иккисидан бирига тевараги узумли икки боғ яратди, у иккисини

2. (боғларни) хурмо дарахти билан қопладик, уларнинг (ҳар) иккиси орасида донлар (экинлар) ўстирдик: емишни камайтирмайди, ундан нарса (сув) оқиздик: уларнинг (ҳар) иккиси орасида ариқлар (бор) эди: эгасига: У унинг билан суҳбатлашмоқда деб айтди:

4. у мен сеникидан кўп чарвога, молга эгаман, сенга (нисбатан) менинг кўр гуруҳим (бор), у: ўзига жафо қилувчи боғига кирди: (у) абадий йўқ бўлиб кетса (мумкин), шубҳаланмайман, деб айтди: яна қиёматда аёққа турғизилишига ҳам шубҳаланмайман: агар

6. Тангрим ҳузурига юборилсам, мен у ерда эзгуроқ (бўламан), қайтишга розимисан, ундан эгаси сўради: яъни унинг билан улуғи суҳбатлашар эди:

7. (у) сени тупроқдан, оқиб (турадиган) сувдан яратган. Яна сени бир одам сифатида камолга еткизган Тангридан тондингми деди:

8. У Тангри бор, (ўзгаси) йўқ: яратувчи Тангримга бир кимсани шерик қулмасман: анчадан (сўнг) боғингга кирдинг, нега (бу ҳақда) сўзлашмадинг:

9. Тангри тиласа истаган нарса бўлур, куч Оллоҳ билан (бирга) десегн,

10 бойлик, ўғил, қиз, жиҳатидан сендан кам деб ўйласанг (топсанг) Тангрим менга сенинг боғингдан кўра, яхшироғини беради: унинг томонига

4 а

1. бир азобни яъни кўкдан ўт юборади, (у) яланг тупроқ бўлади ёки унинг суви сингиб кетади:

2. уни истаб тополмайсан, унинг меваси теваракни қоплади, эрта турди, унинг устида икки кафтини айлантирар

3. унинг ичидаги тиргаклари, ёпиқлари тарқаб кетган, кошки мен Тангримга бир кимсани шерик қилмасам эди:

4. унга кўмак берувчи бир гуруҳ топмади: унга Тангридан бошқа ёрдамчи йўқ эди:

5. Тангри ҳар нарсага қодир зот, у ярақлидир, яхши ишга эзгу жавоб

6. (қайтарувчидир): уларга тирикликка оид (нарсалар ҳақида) масал келтир: кўкдан сув (ёмғир) ёғдирдик:

7. ердан унга ўтлар унда қаришди: яна қуриди, уни еллар совуради: Тангри ҳар нарсага қодир:

8. Нарса, қудрат, бойликлар, фарзандлар тирикликнинг энг яқин безагидир:

9. Тангри ҳузурида эзгу ишлар, яхшиликлар: яхши умидлар жавоби қолғусидир: у кун

10. тоғларни юритамиз, ерни кўтарилган ҳолда кўради, уларни йиғамиз, улардан бирини қўймаймиз:

4 б

1. Саф (тортиб) Тангрига арз қилади: аввал сизларни қандай яратган бўлсак, шундай ҳолда бизга келдингизлар:

2. балки қилмадим деб айтдингизлар. Сизларга у пайтда (сур) чалинади, номаий амал берилади, унинг ичида

3. Қўрқувчи гуноҳкорларни кўрасан: бизга қийинчилик деб айтадилар, у қандай нома экан:

4. катта-кичик гуноҳларни ҳам қолдирмайди, аммо униҳисоблайди, санайди, нима қилган

5. бўлса, (уни аниқлайдилар), Тангринг бир кимсага жабр қилмайди, қачон Тангримиз фаришталарга,

6. буғдой тусли одамга юкининглар дегач юкиндилар, аммо раҳматдан ноумид парилар (насли) шайтон эди, Тангри буйруғига риоя қилмади:

7. бундан илгари сизларга ёв бўлган (уларнинг) ўғил қизлари сизларни қўллайдими?

8. у золимлар учун ёвузлик, тансиқ (нарслар) ҳозирламадим: уларни шаҳодатли қилмадим: кўкларни, ерни яратди,

9. ва яна жонликларнинг (шериклигида) яратмади: аммо йўлдан оздирувчи ва ёвузчиларга ёрдам бермасман:

10. у кун тасдиқловчи ўртоқларимни чақиринглар деб айтасизлар, уларни чорлайдилар, жавоб бермайдилар:

5 а

1. Уларга жавоб бермайдилар, улар орасида ҳалокат (кишисизлик) яратдик: гуноҳкорлар кўргайлар, шубҳасиз ёнадилар:

2. Улар унга тушишларини ўйлайдилар, ундан нажот тополмайдилар,

3. Бу ўқийдиган ичида (Қуръонда) ҳар нарсадан бердик: киши кўп

4. Нарсаларда баҳслашувчилардир, қачон уларга ҳақ йўл келганда, иймон келтиришда кишиларга тўсқинлик қилмади:

5. Тангридан мағфират сўрасалар, агар уларга аввалгиларнинг йўл-йўриғи келса ёки уларга азоб келса,

6. (у) севинтирувчи, мур Сал пайғамбарни кенгашиб юбормадик: қўрқувчилар эса баҳслашар эдилар:

7. Улар ботил нарсалар билан тондилар: унинг билан ҳақиқатни йўққа чиқарса: улар оятларимга риоя қилдилар:

8. унга кулганлар қўрқитилдилар, ўта золимларга у нарсадан панд берилди: Тангри оятларидан юз ўгирди:

9. илгари қилмишларини икки қўллари билан унутдилар: чиндан ҳам кўнгилларида пардалар яратдик,

10. агар ўргансалар деб қулоқларини оғир қилдик: агар сен уларни чақирсанг,

5 б

1. шундай бўлса ҳақ йўлга абадий (араб алифбосида фалан баҳаъду) (кондурулгэлэр) юборилурлар: Сенинг Тангринг кўп гуноҳни кечирувчи шафқатли ҳудодир:

2. агар қилмишларига кўра уларни тутиб олса, уларни азобга солган бўлар эди, бироқ бу берилган муҳлатдир:

3. ундан бошқа тадбир (паноҳ) топа олмайдилар, улуслар зулм қилсалар йўқ қилдик:

4. ерда юқори (ҳалокат ёқасида) туришларини аниқ қилдик: Мусо пайғамбар Ювмаъ

5. Икки денгиз қўшилишига етгинча тебракмайман деди: балки саксон (узоқ) йиллар ўтказарман, қачон

6. у сувнинг қўшилишига етганда, болиқларини унутдилар, дарё ичидаги йўлга тушдилар:

7. Қачон бир уйни (сувни) кечиб ўтганда, Юшиъга тонгдаги ошимизни яъни балиқни бергин деди: сафаримизда

8. бу қийинчиликни кўрдик, нима кўрмоқдасан деб сўради: қачон қоя тошга жойлашганимизда мен балиқни унутдим:

9. (у) унутдирмади, аммо шайтон яъни иблис уни эсласа (унутдирди):

10. денгиз ичида йўлга тушди: бу (биз) истаган нарса эди деди уни излаб орқаларига қайтиб кетдилар.

6 а

1. қулларимиздан бир қулни (яъни Хизр пайғамбарни) топдилар: ҳузуримиздан унга марҳаматлар ато этдик,

2. Ҳузуримиздан унга илм ўргатдик, Мусо пайғамбар уларга яъни Ҳизрга: эй, сен бир инжудек ажойиб (нарса) юзасидан ўргатилдинг, сен менга

3. Ҳам ундан ҳақ учун ўргатсанг деди: Хизр Мусога: сен мен билан уйғунлаша олмайсан, сабр қилолмайсан деди: билдирилган

4. Хабарга риоя қилмадинг, қандай унга шубҳаланасан (сабр қиласан), мени (шундай) сезасан, Менимча Тангри истаса сенга

5. Шубҳаланиб бир иш қилмайман деди: Хизр пайғамбар: сен менинг билан борсанг, нарса ҳақида

6. янги сўз сенга айтмагинча мендан сўрама деди: шунга кўра, аҳдлашиб бордилар: қачон

7. кема ичига кирганларидансўнг Хизр пайғамбар ўтирди, кемани ўйди: Мусо пайғамбар: ўтирдингми? Уни сувга чўктирасан, одамларини (ҳалокатга) келтирдинг-ку,

8. оғир иш (бўлди) деди: Хизр: айтмадингми? сен Мусо мен билан сабр қилиб юра олмайсан деди: Мусо:

9. Мени айблама, уни унутдим, менга менинг ишимга қайсарлик билан дашнам бера: юришда давом этдилар,

10. қачон Хизр пайғамбар бир ўғил болани кўргач, уни ўлдирди: Мусо бир жонли покиза зотни улдирдингми,

6 б

1. истамаган нарсани қилдинг деб айтди: Хизр: сенга айтмадимми? Сен

2. ё Мусо мен билан сабр қилиб юролмайсан деди: Мусо: агар мен сенга айтсам, бундан кейин менга қотишма,

3. (яъни мен билан йўлдош бўлмагин), менинг ҳузуримдан бир узр этдинг-ку! Яна юришда (давом) этдилар:

4. қачон бир улусга етганларида, таом сўрадилар, унинг аҳли уларни меҳмон қилишга унамадилар:

5. унинг ичида бир том (девор) топдилар, (уни) йиқитса ва тиклашни хоҳладилар: (у) агар сен тиласанг эди, унинг учун ҳақ олсанг бўлар эдинг деди:

6. Хизр: мен сен билан айрилишга тўғри келди: йа Мусо, унинг йўриғини уқтирайинми? Унга

7. сабр қилиб тушунмадинг, У кема бир фақир заифники эди,

8. дарё ичида хизмат қилар эди, уни шикастли қилсам деб истаган эдим: уларнинг қаршисида кейиндан бир олғир малик

9. зўрлик билан ҳар бир кемани босиб ола эди, ўғил болаларнинг ота-онаси имонли эдилар: (у)

10. улғайса солиҳ кишиларга зўрлик, золим, куфр келтирувчи бўлади деб қўрқитдик, улар Тангриси ижобат қилса,

7 а

1. ундан ҳам покиза, яхшироғини шафқатлироғини, меҳрибонини берса деб тиладик: у том (девор) эса, икки отасиз

2. ўғил боланики бўлиб, шаҳар ичида эди, унинг остида бир ганж бўлиб у икковига қарашли эди:

3. оталари эзгу кишилар эди, Тангринг улар кучга тўлсалар яъни улғайиб (хазинани) парвардигор марҳамати билан чиқариб олсалар деб истади:

4. уни з фармоним билан қилмадим:

5. бу ишга сабр қилиб, унинг сабабини англамадинг, ё Муҳаммад сендан икки гуруҳ ҳукмрон (Зулқарнайн) ҳақида сўрайдилар:

6. унинг ҳақида сизларга сўзлаб (ўқиб) бераман деб яна айтгин: биз уни ер юзида ҳукмрон қилдик (ўрнатдик):

7. унга ҳар нарсадан бердик: бу сабабига кўра, йўл юрдик: йўл сабаби анчага қадар (узоққа) кун

8. ботишга етгач, унинг йўлида (араб тилида-фи айнин) уни ботаётганини кўрди (топди)

9. яна унинг теварагида халқларни учратди: Эй Зулқарнайн, ё азоб берасанми ёки улар орасида эзгулик қиласанми деб сўрадик: яна

10. ким зулм қилса, уни қайта қийнаймиз, яна Тангрисига жўнатилади:

7 б

1. қаттиқ азоб билан қийнайди: яна ким инонса, эзгулик қилса, унга

2. яхшилик (кўрклик бўлади): яна ишимизда ўнғайлик (бўлсин деб): яна йўл яроғини кўриб жўнади: қачон

3. кун чиқишга етганда, уни халқ устида чиқаётганини кўрди (топди),

4. уларга ундан бошқа парда қилмадик, шундай қилиб, унинг ҳузурида инонганини ва хабардорлигини билдик, яна

5. йўл яроғига (сабабга) кўра кетди: қачон икки тоғ орасига етганда, улар иккисидан бошқа бир қавм учратдилар:

6. уқмаслар, тушунмаслар: эй икки гуруҳ ҳукмрони яъжуж-маъ-

7. жуж ер юзида чиндан ҳам посад қилувчидирлар, биз сенга ҳаражат қилиб берайлик,

8. унинг устига биз ва улар орасига тўсиқ қилсанг (дедилар): у парвардигорим бу ишга қувват берса

9. яхшироқдир деб айтди: куч-қудратда менга кўмак беринглар: сизлар, Улар орасига бир девор (сад) қилайин:

10. қачон икки тоғ орасига текисланса, менга темир бўлакларини келтиринглар,

8 а

1. қачон ўтга айланса дам уринг деди: менга эриган мис келтиринг, унинг устига қуяй деди: улар уни (теша олмадилар)

2. қила олмадилар унга еллар билдирди, яна унга қарши тура олмадилар:

3. бу раҳмат парвардигоримдан, қачон келса, Тангрим ўзи ваъда берди, уни майда-майда қилиб ташлайди: Тангримнинг

4. ваъда бериши ҳақ эди: у куни баъзиси билан қоришадилар деб қолдирдик: сур салинади,

5. уларни тўплаб йиғамиз, у куни дўзахни кўрсатиб кўрамиз:

6. уларнинг кўзлари пардали бўлганидан мени олмас эдилар, шунга кўра, тонганларга (дўзахни) кўрсатмоқ (керак эди):

7. (улар) эшитишдан маҳрум эдилар: тонганлар мендан ўзга

8. қулларимизга дўстлашиб сиғинганларида ўйлаб кўрмадилар: биз кофирлар учун дўзахни макон қилиб ҳозирладик:

9. қилмишларига кўра хўрланишлари ҳақида сизларга уқтирайликми деб айтгин: улар

10. улар дунёвий ҳаётларида қилмиш ишлари учун оздилар, итдилар: улар эзгу ишлар қилмоқдамиз деб ўйлайдиган кимсалардир.

8 б

1. улар Тангрининг оятларидан тонгдилар, унга учрашиш бўлмайди дедилар, уларнинг

2. амалларини бекор қилиб, аёққа турғизмаймиз, инобатга олмаймиз, турадиган куни уларнинг (тарозида) жавоби дўзохдир: шунингдек,

3. пайғамбаримдан кулиб, оятларимга ишонмадилар, (уни) масхара қилдилар:

4. чиндан ҳам (улар) иймон келтирурлар, эзгуликлар қилдилар, уларга неъматли ҳар турли турадиган (ўринлар) бор, жаннатларда

5. (бўладилар), унинг ичида мангу қоладилар, ундан кўчишни истамаслар: агар дарё

6. сиёҳ бўлса, Тангрим сўзлари тугамасдан олдин денгиз суви битади: Тангрим сўзларини

7. қанча келтирсак ҳам унинг давоми чексиздир: чиндан ҳам мен сизларга ўхшаш бир одамман деб айтгин:

8. Тангрингиз биргина Тангри эканлиги ҳақида менга ваҳий юборилур: яна кимда-ким Тангрига учрашишни умид қилса,

9. Эзгу ишлар қилсин, Тангрисига қулларни, бир кимсани сиғинишда шерик қилмасин.

10. Тангрининг дийдорини кўриш (инсонларга) муяссар бўлади, яъни Тангри-таоло у кун (қиёматда) дийдорини одамларга кўрсатаман, барча жаннат аҳли мўъминлар дийдоримни кўрадилар,

11. яна пайғамбарлар юзини кўрадилар, дўстлар бир-бирини кўрадилар: (буёғини) тангри билади.

12. Бу сура Асҳабул Каҳф қиссаси Зулқарнайн ва Базаргон қиссаси ҳақида сўзлайди, шунингдек, Мусо пайғамбар билан Ювшеъ билан

9 а

1. Хизр пайғамбар тўғрисидаги қиссадир, иншо олло Асҳабул Каҳф қиссаси тўла сўзланади: Юнон элида бир халқ бор эди «бу элнинг номи

2. Ақсус эди, унинг малиги бўлиб, номи Дақёнус эди, у Зулқарнайндан кейин яшаб ўтган эди, Асҳобул Каҳф кишилари

3. Ақсус кенти (шаҳри)да тангрига сиғинар эди ва ўзлари мусулмон эдилар, тангри таоло уларни олийжаноб, олийҳиммат деб атади, шундай ёрлиқади буюрди»: ...1

4. Буларнинг мусулмонлиги ҳақида шу элнинг малигига хабар бердилар, У (мамлакатнинг) подшоси ва халқи бутга чўқинар эдилар.

5. Дақёнус уларни ўз ҳузурига чақирди, сизлар кимга сиғинасизлар. қандай динга ишонасизлар деб сўради, Тангри-таоло уларнинг

6. кўнгулларига (бир фикр) солди, оёққа турдилар, ўз динларини сўзлаб бердилар, бизнинг динимиз мусулмонлик динидир деб айтдилар:

7. барча нарсаларни яратган тангрига сиғинамиз, бошқа худони билмаймиз, деб айтдилар: тангри таоло шундай ёрлиқади:

8. улар мусулмонликларига иқрор бўлгач, Дақёнус

9. малик уларни ўлдириш учун қасд қилди, қаттиқ қийноққа солишни истади, у элнинг қозиси яширин мусулмон бўлган

10. эди, у Дақёнус маликдан улар ўлмасалар деб сўраб олди, булар мирзизодалардир, уларнинг ота, онаси, ўғил, қизлари бор, буларни бу

11. соатда ўлдириб бўлмайди, деб айтди, улар бу сўзларни тушунмовчиликдан гапирдилар, бир неча кун буларга фурсат бериш керак,

12. улар ўзларига келиб, бу сўзларидан яна қайтадилар, агар айтган сўзларидан қайтмасалар, ундан кейин қийноққа солиш ихтиёри маликдадир деб айтди,

13. Дақёнус малик ҳаким сўзини инобатга олди, уларга уч кун муҳлат берди, улар олти бош кишидан иборат эдилар, бу олти киши тўпланиб қочиш (ҳақида) кенгашдилар,

14. У элдан қосиб, тоққа томон кетдилар, бир қўйчининг олдига бордилар, қўйчи улардан сизлар кимсизлар, қаерга

15. борасизлар, деб сўради, улар бизнинг динимиз бошқа деб айтдилар, бу элнинг динига сиғинмаймиз, биз ерни кўкни

16. яратувчи тангрига тобинамиз, бутга бутхонага бормаймиз, энди тангрининг хушнудлиги йўлида бормоқдамиз деб айтдилар,қўйчи менга нима маслаҳат берасизлар деб сўради,

17. мен сизлар билан борсам, сизларни (у) ерга бошлаб бораман, у ерни ҳеч ким билмайди, деб айтди: бу тоғ ичида бир унгур бор, унга ҳеч

18. ким кира олмайди, бизга бўрилар ҳужум қилса, қўйларни у ерда яширамиз, деб айтди, улар маъқул деб айтдилар, у қўйчи улар билан

19. борди: у қўйчининг ити ҳам бор эди: ит ҳам бора бошлади: улар қўйчига бу итни қайтариб юбор деб айтдилар: қаерга бўлмасин, бу ит ҳуради,

20. бизни топиб олишлари мумкин, деб айтдилар: у итни қайтариш учун қанча ҳайдасалар ҳам, урсалар ҳам, у ит қайтмади, сўнг бир ёғочга боғлаб урдилар: Тангри

21. таоло қудрати билан у ит ажойиб тил билан сўзга кирди: (ит) сизлар имон келтирган тангрига мен ҳам ишонаман деб айтди,

22. мени бу ерда қолдирманглар, элтиб боринглар деб, ширин сўз билан айтди: сўнг (улар) ажабландилар, итни боғидан бўшатиб юбордилар: у ерга эргаштириб бордилар:

23. (улар) унгурга томон юзланиб бордилар: тангри таоло уларни жўмард (олийжаноб) деб айтган эди, яна бир ерда уларни Асҳобул Каҳф деб аталди, Тангри шундай ёрлиқади... ...

24. Тангри таоло Иброҳим пайғамбарни (жўмард деб) ёрлиқаган эди:

25. иккинчи март Асҳобул Каҳфи қайта ёд қилиб, (жумард деб) ёрлиқади,... Бу жўмадар ғорга юзландилар,

26. (улар) етти бош кишилардан иборат эдилар, бундан ташқари, бир ит булар билан бирга эди: (улардан) улуғларнинг оти Маскина, иккинчисининг номи Махлиса, учинчисининг номи Шалиха

27. эди, тўртинчисининг Бат (а) рус, бешинчиси Йамлиҳа, олтинчиси Қорабаш, еттинчиси Саро эди: У итнинг оти

28. Қитмир эди. Уламолар қайси ерда ўттушса ёки Самарқандда, Бухорода ҳамда Моварауннаҳрда ўт тушган

29. бўлса, ўтни ўчирса олмасалар, ожиз бўлсалар Асхобул қаҳф одамларининг номларини мансури

30. қоғозига ёзиб ўтга ташласалар, тангри қудрати билан ўт ўчади деб айтганлар, бу номларни ёзиб ўтга ташланиши

31. китоб муаллифи томонидан таъкидланиши, кейин эзгу ишлар қилишлари битилган, Асхобул Каҳф одамлари

32. унгурга бориб унга кирдилар, У (ит) ҳам кирди. Улар ўтирдилар, ит ётиб, олдинги оёғини йиғди бошини оёғига (қўлига) қўйди.

33. Тангри итлар одатига кўра, у итнинг ётиш сифатини акс эттириб ёрлиқади,

34. Уларнинг қочганлигини малик Дақёнус эртаси билди: қочганларни қидирдилар, аммо топмадилар, улар унгур ичида ётиб ухладилар,

35. Тангри таоло уларнинг жонини келтиришни буюрди: улар роса уч юз йил унгур ичида қолдилар, тангри таоло ҳар куни бир фариштага

36. Уларнинг кузатиш учун юборди, уларни бир ёндан иккинчи ёнига оғдарар эди: яна тангри таоло шундай буюрди: ...

37. Ҳар куни қуёш чиққанида у унгарга ўнг томондаги тешикдан кун (ёғдуси) тушар эди, кун ботганда сўл томондаги тешикдан (ёриқлик) тушар эди: тангри таоло шундай ёрлиқади:

9 б

1-2. Тангри қудрати билан уч юз йил шу йўсинда ... у унгурда қолдилар: Дақёнус кофир ўлди: у мамлакатнинг (ҳукмронлиги) юнонларнинг румлиларнинг қўлига ўтган эди: Рум тарсолартдан (христианларидан) бир торсо келиб

3. ерда мамлакатга подшоҳлик қилди: тангри таоло уларнинг жонларини қайтаруб ёрлиқади, қайта тирилдилар, бир кун бу

4. унгур ичида яшаб турмоқдамиз деб ўйладилар: тангри таолошундай ёрлиқади, ... ... улар Дақёнусдан қўрқар

5. эдилар, қоринлари очган эди, биздан бир киши пул билан бориб едиган озиқ-овқат олиб келсин, дедилар, бу ишга Йамлнхони танладилар:

6. уни юбордилар ва (унга) Эй Йамлихо сен ҳушёр бўлиб боргин, кофирлар сени билиб қолмасинлар, дебайтдилар: тангри таоло шундай ёрлиқади

7,8. ... ... агар билиб қолсалар, сени тош билан уриб ўлдирадилар:

9. ёки сени улар ўзлари каби кофирликка қайтарадилар, иккиламчи сира улардан қутила олмассизлар деб айтдилар, улар Йамлихога оқча бериб уни ёлғиз

10. Ақсус шаҳрига юбордилар: у қанча йўл юрса ҳам таниш-билиш учрамади, у (юртнинг) одамлари бутунлай бошқача бўлиб қолганлар: бу элнинг уйлари,

11. Ҳовлилари турли-туман бўлиб қолган, Йамлихо Дақёнус маликдан қўрқар эди, у элнинг беги бошқа киши бўлган эди, Дақёнус эса

12. Ўлган эди, у шаҳар қапқасидан киргач, илгариги кишиларни кўрмади, ўтмакчи (нонвой) дўконига борди (оқчани)

13. Нонвойга берди: ўтмакчи у пулга қаради ва оқчада Дақёнс оти ёзилганлигини кўрди, нонвой Йамлихони ушлади, сен

14. (қандай) кишисан, кимнинг ўғлисан қаерлик бўласан деб сўради, бу пулни қаердан топдинг, сен хазина топиб олгансан, деб сўради. Йамлихо

15. бир қанча кишиларимиз, бу элдан чиқиб кетганмиз деб айтди,

16. ўтмакчи (нонвой) бу Дақёнус малик ёрмоғидир, унинг ўтганига икки, уч юз йил ортиқроқ бўлгандир деб айтди, Йамлихо бу кунга қадар ётган ва ухлаган эдик, деб айтди, эл-халқ тўпланди, Йамлихо ҳабарини

17. У подшоҳга олиб бордилар, у элнинг беги эди, бир киши бизга келиб шундай-шундай гапларни сўзлайди, деб айтдилар,

18. Йамлихони келтиришга буюрди, уларнинг қиссаси сўзланди: Йамлихо биз етти киши эдик, Дақёнусдан қочдик, бир кеча

19. кундуз унгурда ётдик, ухладик, бугун турганимизда шерикларим ош-нон олиб келишга юбордилар, бу

20. пулни олиб келган эдик деб айтди: малик бу юртда уйингни биласанми, деб сўради, у биламан, деб жавоб берди: Менинг бу ерда

21. хотиним, ўғлим, қизим бор деб айтди, малик уч-тўрт кишини у билан бирга унинг уйига олиб боринглар деб айтди, Йамлихо

22. уйига еткач, бир эшикни қоқди, у уйнинг эгаси чиқди, Йамлихо унга отинг ва отангнинг оти

23. нима деб сўради, уй эгаси тўртинчи улуғ ота оти Йамлихо эди, деб жавоб ерди, Йамлихо: улуғ отанг Йамлихо мен бўламан, деб айтди,

24. одамлар ажабланиб, ҳайрон бўлдилар, у вақтда бу мамлакатнинг барча халқи Исо пайғамбар динида эдилар, Асҳабул

25. Каҳф қиссасини Инжилда ўқиган эдилар ва Асҳабул Каҳф кишилари дунёга чиқиб, тезлиққа яна йўқ бўладилар,

26. деб айтилган, у пайтдаги малик китобхон эди, малик Инжилда зикр этилган Асҳабул

27. Каҳф (кишилари) булар эканлигини билди: Малик қўғалиб, анча одамлари билан Йамлихони бошлаб, уларни кўриш учун унгурга бордилар,

28. Унгарга бордилар, унгурга яқин борганларида, Йамлиҳо: сизлар шундай йиғилиб бормоқдасизлар, менинг ўртоқларим

29. Дақёнус келди, деб ўйлашади, қўрқишлари мумкин, деб айтди сизлар менинг орқамдан секинроқ юриб боринглар, мен ёлиз бориб, бу қиссаларни

30. уларга айтайин, ундан кеийн сизлар боринглар, деб айтди, улар қўрқмасин деб малик кишилари билан кейинда

31. қолдилар, Йамлихо уларнинг олдига бориб, ётибмиз, биз бу ерда уч юз йил ортиқроқ, бу ерда Дақёнус ўлубди, ундан

32. кейин бошқа киши ўрнашган, султон ҳам бошқа бўлган, барча (нарсалар) ўзгача бўлган, биз кўрган кишилардан бирор имса

33. қолмаган, барча ўлган: уч тўрт орқа (авлод) ўғил, қизлар қолган, элнинг барчаси орқамдан келдилар, сизларни

34. кўргани келдилар деб айтди: улар қайғуга тушдилар, кўзларини кўкка тикдилар, тангрига ёлбордилар: ҳар ишга қодирсан, бизнинг жонимизни

35. олдинг, қайта тирилтирдинг, уч юз йилдан сўнг жонимизни қайтариб бердинг, энди фазлинг, раҳматинг билан жонимизни ол,

36. бизни расво қилмагин, деб ўтиндалр., тангри таоло ол соатда уларнинг жонини олди, у малик анча ғазабланиб,

37. у унгурнинг эшигига (оғзига) етдилар, киришга йўл топа олмадилар, йироқдан боқар эдилар, уларни кўрар эдилар, барча тешиклардан назар ташлар эдилар.

10 а

1. у бир ёриқдан боқувчиларга ит билан учта кўринди, учтадир бири ит, тўртинчидир,

2. деб айтдилар бир қанчалари беш (киши) ва олтинчиси ит деб айтдилар, баъзилари еттита, итлари саккизинчи деб айтдилар:

3. ихтилоф чиқди. Тангри таоло шундай ёрлиқади....

4. У ғор оғзига келган кишилар икки гуруҳ эдилар, бири Исо ялавоч

5. Дини бўйича мусулмон эдилар, яна бир гуруҳи кофир эдилар, Дақёнус кишилари эди, асҳобул Каҳф кишиларини ўлганини билдилар.

6. У унгур оғзини суводилар, у юнонийлар гуруҳи кофир эдилар, булар бизнинг одамларимиз, биздан

7. қочдилар, у гуруҳлар Исо пайғамбар динида эдилар, булар бизнинг динимиз бўйича тангрига сиғинувчи эдилар деб айтдилар:

8. бу икки гуруҳ сўзларида тортишиб қолдилар, масала урушишга олиб келди, урушдилар, кўп кишилар ўлди, кўп қонлар тўкилди,

9. Исо ялавоч динидаги кишилар енгиб чиқдилар, унгур оғзини улар беркитдилар, у ерда бир ибодатхона кўрдилар,

10. Сарой (меҳмонхона) қурдилар: бир кимсанинг ҳожати бўлса, у ерга бориб, ибодат қилур эдилар, ҳожат сўрар эдилар,

11. Ўша соатда кишиларнинг ҳожатлари раво бўлур эди, бир қанча (кишилар): бўлар исо ялавоч тарафдорларига содиқ (мухлис) эдилар:

12. бир киши у ерга тушиб, бир қанча яшаган, у ердаги кишилар

13. ундан ажойиб (нарсаларни) кўрганлар, бу олти киши улуғ одамлар эди: Исо ялавоч йўлидан юрганлар, мусулмон бўлганлар, инжил ўқиганлар, тангри таолога иймон келтирганлар, ундан кейин Дақёнус

14. маликадан қочганлар, унгурга кирганлар, у ерда қолганлар, қиёматгача чиқмайдилар деб айтилган, асҳабул Каҳф қиссасини зикр қилдик.

15. Тангри таоло яловочига ёрлиқ келди... Мусо қиссасини Хизр пайғамбар

16. саловат уллаҳу алайҳум Мусо пайғамбар юшвъга мен у ерга: икки дарё (денгиз) қўшилишига етмагунча, қанча кўп вақт кетса ҳам қайтмасман деди:

17. бу оятнинг маниси ҳақида тангри таоло ёд ёрлиқади...

18. у вақтда тангри таоло Мусо ялавочни тур тоғига чақириб, бевосита буйруқ қилди (ёрлиқади): Мусо пайғамбар кечирим сўради, ёлворди,

19. илоҳа ер юзида мендан олимроқ бир кимсанг борми деб сўради: ё Мусо менинг бир қулим бор, Хизр номлидир,

20. сендан олимроқдир, деб жавоб берди: (Мусо) мени унинг ҳузурига елитгин деб, ўтинди: ёрлиқ келди: ё Мусо унинг турадиган ери икки дарё (денгиз)

21. орасидадир деб айтди: Мусо ялавоч: мен у икки дарё (денгиз) орасига етмагунча қайтмайман деб айтди: ундан

22. илм ўрганайин деб Хизр пайғамбар ҳузурига борайин деди: бу иш содир бўлган пайтда барча Бани Исроил қавми Мисрда ўрнашган эдилар, Мусо пайғамбар Хизр пайғамбар олдига боришни қасд қилиши:

23. Хизр ялавоч у ерда: икки дарё (денгиз) ўртасида туришини тангри-таоло буюрган эди: Хизрнинг пайғамбарлиги ҳақида ихтилоф бор,

24. Баъзилар Хизр пайғамбар деб айтганлар, айримлар Хизр пайғамбар эмас деб айтганлар, тангри таоло шундай ёрлиқади: ...

25. Бу раҳматдан тилак (умидворлик)дир, тангри таоло ёрлиғини кўрмадингми деб ёрлиқади,

26. Аззахруф сурасида ёрлиқади. ... Бу яна раҳматдан тилак, пайғамбарликдир: баъзилар пайғамбар эмас эди, лекин яхши (киши)лардан эди деб айтганлар: унга илм берган эди,

27. Деб айтганлар:

28. Шунинг учун Хизр атанди, қуруқ тош устида ўтирса унинг жуда кучли бўлгани учун қуруқ тош устида кўк ўт яшнар

29. эди, баъзилар у пайғамбар эди, унинг оти Алайасаъ эди, деб айтганлар: тангри таоло ёрлиқади: ва Исмоил ва Алайасаъ: бу Хизр ялавочдир,

30. деб айтди: тангри таолонинг икки яхши қули бор: бирининг оти Хизр яна бирининг номи Илёсдир: тангри таоло уларга қиёматга

31. қадар яшашни насиб қилгандир: Исрофил бурғуни (сурни) чалганда, дунё халқининг барчаси ўлади, у вақтда улар ҳам ўлади: тангри таоло дарёларга (денгизларга) мутусадди қилди:

32. кимда ким дарёларда ғарқ бўлиб, ажали-куни битмаган бўлса, Хизр ўзини кўрсатиб, ғарқ бўлган (чўккан) кишини қутқаради,

33. ободонликка чиқаради: йўловчиларнинг ажали етган бўлса, сувда чўкиб ўлса, Хизр уни ювиб жаноза намозини ўқиб, қаерга бўлмасин

34. кўмади: тангри таоло Илёсни биёбонларга мутасадди қилади: қайси биёбонда йўлдан озса (адашса) уни йўлга солади, агар кимса биёбонда ўлса, Илёс

35. уни ювар, унга жаноза намозини ўқийди ва ни кўмади, агар кимсани топмасалар бу иккиси яшаб турадилар, булар қиёматга қадар тирик яшайдилар, ҳар йили ҳаж пайти бўлса,

36. бориб, ҳаж қиладилар, каъба хонасини тавоф қиладилар: ҳеч ким уларни билмайди, ҳеч кимга ўзларини кўрсатмайди: кўнгиллари тортган кишиларга ўзларини кўрсатади, ҳар иккиси энг эзгу ва покизалардан бўлиб, кеча кундуз мўминлар ҳақига дуо қиладилар, мусулмонлар (гуноҳини)

10 б

1. Тангри таолодан тилайдилар: бундан ташқари яна иккиси яна пайғамбардир ва ҳар иккси мурсал, тирикдир, ўлмайдилар, яна кеча кундуз мўъминларга

2. Яхши дуолар қиладилар: мўминларнинг гуноҳини тангри таолодан олвориб кечиришини тилайдилар: бири жўҳутлар ўлдиришга қасд қилган Исо билан Майрамдир:

3. Тангри таоло Исо ялавочнинг қулини жўҳитларнингн улуғига берди, Исога ўхшаш эди, Исони кўкга чиқарди, жўхтлар Исонинг қулини Исо деб

4. Ўйлаб дор тикиб дорга осдилар, Исо пайғамбар шу кунларда тўртинчи қават кўкдадир: қачон замони охир бўлса, Исо ялавоч

5. Ерга тушурилади, бу дунёни босувчи яъжуж-маъжужни ва дажжолни бу дунёдан ҳайдайди, бу дунё халқларини уларнинг балосидан қутқаради: иккинчи

6. Идрис пайғамбар тирик бўлиб, у эса жанатдадир. Идрис ялавоч овозидан барча ҳалойиқнинг тоати кўкка қанча юқорилса, Идрис

7. Пайғамбарнинг ўзи шунчалик юқорилар эди. (?) Идрис пайғамбар янада тангрига ортиқроқ тоат-ибодат қилганлигидан унда кўкдаги

8. Фаришталарнинг раҳми келар эди: малакул мавт Идрис пайғамбар билан дўст бўлгиси келди, бирор-бирорда,

9. Малакул мавд (Азроил) Идрис ялавочга ҳожатинг бор бўлса, сўрагил, уни мен бажарай деб айтар эди

10. Идрис малакул мавдга сен кўкка кўтарилганингда, мени ҳам элтиб борсанг, кўкдаги ажойиботларни кўрсам деб айтди, Азроил ўзи

11. Билан Идрисни кўкка олиб чиққан, у кўкдаги кун, ой, юлдуз ва бошқа юрар, юрмас нарсаларни барчасини кўрди ва билди: ерга тушганда,

12. Нужум илмини одамларга ўргатди, юлдуз илмини кишилар ундан ўрганди, Нуҳ ялавоч даврида тўфон юз бергач,

13. Юлдуз илмини билувчи кишилар ва уларнинг китоблари сувга ғарқ бўлди, у давр кишиларидан китобларидан кеч нарса қолмади, шу кунларда одамлар

14. қўлидаги юлдузлар (астрономия) илми ҳақидаги китоблар тўғри эмас, бироз вақт ўтгач, Идрис ялавоч малакул мавддан ҳожатини чиқаришни сўради

15. менга жаннат ва дўзахни кўрсатсанг, деб илтимос қилди, малакул мавт раво бўлдаи деб жавоб берди. Азроил тангридан

16. руҳсат сўрайин деб айтди ва ижозат олгач, Идрис ялавочни кўкка чиқарди, олдин тамуғга олиб борибди, дўзахни барча азоб қийноқларини

17. унга кўрсатди, ундан кеуин учмаққа елтиб борди: азроил идрис билан бирга жаннатга кирдилар, айланиб кўрдилар: Идрис учмақнинг ўртасига

18. боргач, ўтирди: азроил тургин (жаннатдан) чиққин деб неча бор айтса, сен ҳич кимсани учмаққа кириб: қайтиб чиққанини кўрдингми деб жавоб берди:

19. жаннат ваъдаси мангуликдир Идрис учмақди касал бўлгани ҳақида Ризвонга ҳабар берилди, Ризвон Идрис ялавочни жаннатдан чиқаришга уринди:

20. Ризвон (Идрисни) қолдир, унга аралашма, учмақ ичида қолсин деб ун келди: (Идрис) учмақ ичида қолди: тангри таоло ёрлиғи билан бу оятни

21. Ёрлиқади: Мусо ялавоч билан Хизр ялавоч тўғрисида зикр этдик: Мусо ялавоч Юшиъга озиқ олиб келгин,

22. Мажмаъ ул баҳрайнга борамиз деб айтди, тангри таолонинг яхши қулини топамиз, ундан илм ўрганамиз, Юшиъ бир замбил келтирди, бир улкан балиқ

23. Келтирди ва уни қовурди, занбилга солди, иккаласи бора бошлади, мажмаъул баҳрайнга етдилар, у реда икки дар оқар эди бири ар ун томондан яна бири Фаластин томондан (оқиб келар эди)

24. Бу икки дарё у ерда бирга қўшилиб оқар эди, дарё қўшилишига етганда, жуда чарчадилар, ўтирдилар:

25. Мусо ялавоч уйқуга тушди, у қовурилган балиқни чиқариб, дарё қирғоғига қўйдилар, у ре ҳаёт йўли эди, деб айтадлилар:

26. Бир томчи сув у қовурилган томди тангри таоло қудрати билан у балиқ тирилди, дарёга тушиб кетди, дарё суви у томндан тўпланди,

27. балиқ сув ичида кета бошлади, иккаласи (балиқнинг) унинг орқасидан бора бошладилар, сўнгра чарчаганликларридан балиқни унитдилар, тангри таоло шундай ёрлиқади:

28. яна бир қанча жойга бордилар, сўнг дарё қирғоғига етганда, Мусо ялавочнинг

29. қорни очиқди, Юшиъга эрталабки ошимизни келтиргин, чарчадик, очиқдик,

30. таом ейлик деб айтди: Юшиъ жавоб берди:

31. Юшиъ Мусо ялавоч овқат сўргач, балиқ воқеасини анчадан кейин айтишни эслади ва Ё Мусо ҳудонинг сўзи ҳақи, кўрдингизми, у

32. Тошга етканимизда, у балиқ у реда тирилди, сув ўртасига кириб кетди, мен сизга айтишни унутимман деб айтди: вақтда Мусо ялавоч

33. Хизрга (учраши) ҳақидаги муножаат сўзи эсига тушгач Мусо ялавоч тангрига илаҳо мени Хизр хузурига бошлагин деб ёлворди, тангри таоло ёрлиқади, сенинг

34. Ейдиган ошинг сени Хизр хузурига бошлаб боради деб ёрлиқади: Юшиъ балиқ тирилганини айтгач, Мусо ялавочга (тангрининг) ёрлиғи эсга тушди

35. У тошга қайтиб келди, у ёрлиқ маниси: тангри-таоло сенинг ейдиган ошинг сени Хизр хузурига елтиб боради деб айтган ёрлиғидир:

36. У Юшиъга бизнинг тилагимиз ўша эди, яна келган йўлларига қайтдилар:

37. Сўзлашиб у ухлаган тош ёнига етдилар, у тош устида ўт кўкарган эди, сабаби: Химзр ялавоч у тош устида

11 а

1. намоз ўқиган эди, хеч кимсани топмадилар, дарё ичида у балиқни кўрдилар, дарё ичда балиқ изидан қуруқ йўл

2. белгисини кўрдилар, Мусо ялавоч, Юшиъ балиқ орқасидан дарё (ичига) кирдилар, у балиқ қанча ерга борган бўлса, унинг орқасидан қуруқ йўл пайдо бўла борди,

3. Мусо ялавоч Юшиъ билан бирга (балиқ) изидан қуруқ ерда бордилар, бир оролга келдилар, Хизио ялавочни курдилвр, оёқида тикка турган экан,

4. Наоз ўқимоқда экан, намозни тугатгач, Мусо ялавоч салом берди, асалому алайка йа Абдуллаҳус Солиҳ Хизр ялавоч эса алайкум ассалом

5. Ё набиййу бани Исроилнинг ялавочи деб айтди, Мусо: Мен Исроилнинг ялавочи эканимни ким айтди, Хизир ялавоч сени

6. Менга йўллаган деди: Мусо Хизрга мен сенинг орқангдан борайин,

7. Сенга шогирд бўлайин, сенга берган илмдан менга хам ўргатгин, деб сўзлади, Хизр ялавоч Мусога айтди,

8. Хизр Мусога сен мен билан юра олмайсан, мен нима иш қилсам, сен уни билмайсан, сўнг сабр

9. қила олмайсан деб айтди: Мусо ялавоч Хизрга сен мени сабр қилганлардан

10. ҳисоблагин, (у) агар тангри истамаса, сенга ҳеч қандай ишни кўрсата олмайман, Хизр билан бирга бордилар Юшиъ Мусо билан уччаласи бирга эди, Мусога

11. хужжат (далил) кўрсаеди биргаи бормоқда эдилар, бир кема қарши келди, улар кемага мухтож эмас эдилар, Мусони синаш учун уччаласи кема

12. олдига келдилар, биз ғариблармиз, бизни кемага киргазинглар деб айтдилар, (кемага) кирдилар, кема янги эди, Хизр ўтирган ўриннинг икки еридан икки

13. кемани тешди, ўтирди, бу оят маънисидир, ёрлиқади, Хизр у кемани

14. тешди, кемага сув кирди, Хизр у кемани қайта ямади, тешигини беркитди,

15. Мусо бу кемани тешдинг, одамлари чўкиб кетади, ёмон иш қилдинг деб айтди, Хизр ё Мусо

16. Айтдим-ку, сен мен билан сабр қила олмайсан деб айтди

17. яъни Мусо ялавоч: ё Хизр мен унутдим, кечиргин деб айтди: яна бир қанча йўл юрдилар, бир улусга етиб келдилар, у юртнинг кираберишида тохтадилар,

18. у улуснинг ўғлонлари шахар ташқарисига чиққа эдилар, ўйнар эдилар, Хизр ўғил болалар олдига борди, бу ўғлонлар

19. орасидан бир ўғил болани ушлаб тош билан бошига урди, у бола ўлди, Мусо ялавоч

20. Хизрга ёзиқсиз норасидани ўлдирдинг, ёьон иш қилдинг деб айтди, Хизр

21. Мусога айтди: айтмадимми, сен менинг билан сабр қилиб юра олмайсан деб айтди,

22. Мусо Хизрга бундан кейин бир нарса айтсам сен ўзингга шерик қилмагин,

23. Менинг учун кечиримли бўласан, яна анча ерга бордилар, дарё қирғоғи бўйлаб бир улусга бордилар, у ерлик кишиларидан таом сўрадилар, у кишилар

24. Нарса бермадилар, у улусдан қайтиб чиқдилар у худо ташқарисида бир таом (девор) бор эди, йиқилгудек эгилиб турар эди,

25. Хизр ялавоч у томни (деворни) ёнига келди, у томни тузатди, Мусо ялавоч Хизрга бу ердаги кишилар бизга нарса бермадилар, сен уларнинг томини тузатдинг,

26. Агар том тузатганинг учун улардан хақ сўрасанг, (нарса) олар эдинг деб айтди: бу оятнинг ьаъносидир: (танри) ёрлиқади,

27. Хизр ялавоч

28. Мусо ялавочга: мен ва сен айрилишимиз керак деб айтди,

29. Энди сенга айтиб берайин, сен менинг қилган ишларимга индамасдан сабр қилиб турмадинг, айтиб беринг деб қўймадинг:

30. Хизр ялавоч айтди: у кемага

31. Ўтиришимнинг сабаби: укема камбағалларга қарашли эди, улар дарё ичида тирикчилик қилар эдилар, ўзларини боқар эдилар, бир малик бор эди,

32. Кемаларни зўрлик билан босиб олар эди, мен кеманинг камчилиги бўлса, у султон кемани тортиб олишдан қайтади деб, ўйлаб қилдим:

33. Хизр пайғамбар Мусо пайғамбарга у норасидани ўлдирганим сабаби:

34. У улғайса ўғри, бузуқ, безорилик, ярамас ишлар билан шуғулланади: ота-онаси яхши кишилардан эди, (улар) дуо қилар эди, тангри

35. Таоло уларнинг дуосини мустажо қилди,мен шунинг учун уни ўлдирдим, тангри таоло уларга яхши ўғил бергай, деб айтди,

36-37. Хизр яловоч Мусога айтди: у том икки норасида ўғлонга қарашли: у том остида уларнинг қизланчу (ганжлари) бор эди, Тангри таоло

12 б

1. у хазинани уларга етказишимни, улар ўз қўллари билан қизланчуни олсинлар деб талаб қилди, оталари

2. яхши кишилар эди, деб Хизр жавоб берди, у ишларнинг сабаби бу эди, сен сабир қила билмадинг деб айтди, Хизр ялавоч дарҳол Мусо ялавоч

3. кўзидин ғойиб бўлди, Мусо ялавоч қанча уринмасин (Хизрни) топаолмади.

4. Марям сураси Маккада тушди, тўқсак саккиз оятдан иборат етти юз олтмиш икки калимадир: учминг саккиз юз икки харфни ташкил

5. Этади: бу суранинг фазли, савоби ҳақида пайғамбарларимизга ёрлиқади (айтади): ё Али бирор кимса қаҳёъас (Коф, ҳа, ё, сад) сурасини бир марта ўқиса,

6. Тангри таоло унга Айюб пайғамбар саобини беради: Майрам садиқа савобини ҳам беради: бу сура ичидаги ҳар бир оятни ўқиган киши учун бадар урушида

7. Шаҳид ўлган кишилар савобини беради, деб айтилди: бундан ташқари, бу сурани қирқ қайта ўқиган (кишининг) бахти, давлати ошади:

8. қайғулардан ҳоли бўлади.

9. ... ... ... ... ...

10. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим: У тангри оти билан бошладим, Зокариё ялавоч дуосини ижобат қилиб ёрлиқади: Яҳё пайғамбарни зокариёга бағишлаб, бағирсоқ (меҳрибон) қилиб ёрлиқади: бағишловчи Яҳё ялавочни барча ёзиқлардан кузатиб сақлади:

11. Коф, ҳа. ё, сод: мўминларга хос йўл кўрсатувчи нидодир: у мўминларнинг яшириниб турган парда ичидаги гуноҳларини маҳфират қилғувчидир: ваъдасини мўминларга қилмишларига кўра таҳсимловчи илмдир: барча ҳалойиқнинг билиб турувичдир: (Ҳудо йўлидан) бўйин товловчиларга бас қилувчи, жавоб берувчидир.

12. Парвардигорнинг ўз қўли Закариёга раҳмат зикридир, қачон парвардигорга маҳфий нидо келганда пайдо бўлади, деди. Эй раббим баданим, суякларим заифлашди,

13. Бошқа оқ тушди: эй Парвардигоро сенга дуо қилиб умидсиз, қўриқчисиз, бўлмадим:

14. Мен ўзимдан кейин қаришдошларимдан қўрқаман: хотиним ўғилсиз, қари, менга

15. Сен ўз ҳузурингдан бир дўст ато қил: мендан ё кўкдан кейинги авлодларим нарсаларга у меросхўр бўлсин, Эй Парвардигор уни мақул қилгин:

16. Эй Закариё, биз сенга Яҳё отли ўғил беришимизни башорат қиламиз, бундан илгари унга ўхшаш от қўймаган эдик.

12 а

1. Эй Парвардигорим менга ўғил қаердан бўлади, менинг хотиним қари ўғилсиз, чиндан ҳам

2. Мен улуғликка яъни қариликка етдим, шунингдек мен сенинг тангринг, у менга енгилдир: деб айтди ва

3. бундан илгари сени яратган эдим, ҳеч нарса эмас эдинг (деб айтди), Эй Раббим, менга бир белги ато қилгин «деб айтди, (у) айтди: сенинг нишонанг шундан иборат:

4. Уч кеча-кундуз ҳеч кимга сўзламагин: (у) меҳрибондан ўз қовмига чиқди,

5. (у): уларга кеча-кундуз сажда қилинглар деб (қош кўзи) билан ишора қилди, Эй Яҳё, китобга яъни-тавротга-кучинг етканча савоб ишга, савоб муомилага, пайғамбарликка риоя қил, деди: Яҳё онасидан туғилиб,

6. пайғамбарлик даражасига етди: кичик эканлигида даргоҳингдингиздан покизалик, меҳрибонлик ва ҳукмронлик бердик,

7. У тангридан қўрқувчи эмас: унинг туғилишига,

8. ўлиш ва яна тирилиши кунларига саломлар бўлсин: китобда яъни Қуръонда Марямни ёд қил: қачон ўзининг элидан

9. (кишиларидан) узоқлашгач, бир ерга кун чиқиш томонда уларнинг юзига нисбатан

10. бир парда тортди. Унга ўх фариштамиз яъни жаброилни юбордик: У (Жаброил) унинг қаршисида келишган бўйлик киши сифатида кўринади:

12 б

1. Мен тангрига сиғинаман, агар сен тангридан қўрқувчи бўлсанг, мен ҳақиқатдан тангрининг элчисиман,

2. Сенга шундай бир покиза ўғил бераман, деб айтди: Марям бирор кимса менга яқинлашмаган бўлса менда қандай қилиб ўғил бўлади,

3. Ёмон иш билан шуғулланмайман деди, (у) ҳа шундай деди. Тангринг менинг учун бу иш енгилдир» деди: уни кишиларга бир нишон қилади, деди, яъни «ҳар бир кишидан, сендан ўғил яратмоққа қодирман деди:

4. Марҳамат қилмоқ биздан, бу қарор қилинган ишдир, ҳомилали бўлди: уни бир томондан узоқ бир ерга елитди:

5. Кеч пайтда тўлғоқ тутди, ҳурмо дарахти тайига (келтирди) кошки эди, мендан олдин: мен ўлсам

6. Ёки унтилган бўлсам, -деб айтди: унинг остидан овоз келди: яъни Исё: қайғирма мени сенинг Тангринг яратди: (Жаброил)

7. Эй Марям остидаги яъни орқадаги ҳурмо дарахтини силкит, сенга

8. Пишган хўл ҳурмо тушсин, ҳурмони егин, сувини ичгин, икки кўзингни ёритгин: агар одамлардан

9. Бирортасини кўрсанг: мен бугун одамларга индамаслик учун Тангрига сўз бердим деб айт деди:

10. Уни ўз элига кўтариб келтирди, Эй Майрам катта ярамас иш қилиб, отасиз ўғилни келтирдинг деб айтдилар.

13 а

1. Эй Ҳоруннинг синглиси сенинг отанг ёвуз киши эмас. Яна онанг ёвуз иш қилувчи хотин эмас эди, сенга отасиз ўғил қаердан келди (деб сўрадилар)

2. Унга ишорат қилди, бешикдаги кичик ўғил бола қандай сўзлайди деб айтдилар, Исо эса мен тангрининг қулиман, яъни Исога томон (боқдилар) Исё ўша куни туғилдим деди:

3. Менга китоб яъни инжил берди. Мени совчи (пайғамбар) қилди: мен қаерда бўлсам ҳам, қуд баракали зот қилди,

4. Менинг номоз ўқишимни покиза бўлишимни, буюрди, мен тирик эканман ўз онамга содиқман

5. Мени бахтсиз золим қайсар, қилиб яратмади, у кун туғилдим, у кун ўлсам, ва у кун

6. Гўрдан тирилиб тўрсам, менга тинчлик бўлсин. Исё Марямнинг ўғли эканлиги ҳақ у тўғри сўздир, бу ҳақда шудҳа бўлди,

7. Тангри ўғил-қизга эга деб ноҳақ сўзлаб, тангри олдида гуноҳкор бўлдингизлар». Тангри нима тақдир қилса шунга қодир,

8. Унга бўл деса бўлади-ҳақиқатдан тангри менга эгамдир, ва сизларнинг ҳам парвардлигорларингиздир, унга сиғининглар, бу мусулмонларнинг тўғри

9. Йўлидир улар ўзаро келиша олмадилар, кофирларга

10. Улуғ бир кун келади, улар бизга келганларида, зулм қила олмасликларини, уларга кўрсат, эшитдир.

13 б

1. бу кунда золимлар аниқ йўлдан озган, уларни у кун қачон

2. юз берганда, улар ғафлатда ишонмаслар, биз ерни (тупроқни) мерос қилиб оламмиз:

3. унинг вужуди бизга қайтарилади, китоб ичида зикр этилган

4. Иброҳимни ёд қилинг, у тўғри сўзлик пайғамбар эди, у отасига: Эй менинг отам эшитмайдиган,

5. Кўрмайдиган, ҳимоя қилолмайдиган нарсага сиғинасан деб айтди, Эй менинг отам менга илм келдики,

6. Менга келмаган эди, сен менга эргашгин, сени тўғри йўлга бошлайман: ота шайтонга ибодат қилмагин:

7. Чиндан ҳам шайтон тангрининг буйруғини қилмади, эй менинг отам, мен сенга

8. Тангридан азоб келади қўрқаман деб айтди, у сен шайтонга дўст бўлибсан деди. (у)

9. Эй Иброҳим менинг мабудларимдан юз ўгирасанми? Агар сен бу йўлдан қайтмасанг мен сенга боқмасман ва сен мендан узоқ вақт кет диди, (у)

10. Сенга ёвузлик келмасин деб айтди, сенинг учун парвардигоримдан маҳфират тилайман, у албатта менга меҳрибон: мен сизлардан ажраламан:

14 а

1. тангридан ўзга нарсаларга нидо қиласизлар: мен ўз парвардигоримга нидо қиламан: эҳтимол мен бўлмасман: у тангридан

2. ўзгага сиғинадиган нарсалардан ажралиб кетди:

3. Биз унга Исҳоқ ва Ёқудни бердик а ҳар бирини пайғамбар қилдик

4. Биз раҳматимизни уларга бағишладик, уларга тўғри сўзлашни ато қилдик: китобдаги

5. Мусони ёд қил: у покиза эди, у мурсан пайғамбар эди: уни тур тоғининг

6. Ўнг қўл томонидан чақирдик, уни тўғри сўзлаш учун ўзимизга яқин қилдик, у раҳматимиздан баҳраманд қилдик:

7. Унинг биродари ҳорунни пайғамбарни ёд қилгин: китобда Исмоилни ёд қил, у

8. Ваъдасига содиқ ва у пайғамбар эди, у ўз элига номоз ўқишни,

9. Покизаликни буюрган эди, парвардигор ҳузурида мақбул банда: китобдаги

10. Идрисни ёд қил: у тўғри сўзлаш пайғамбар эди, уни юксак ўринга кўтардик:

14 б

1. тангри уларга эзгуликлар (иномлар) қилди, одам наслидан (ўғил қизлардан) пайғамбарлар яратди: Нуҳ

2. ундан Иброҳим, Исроил, Ёқуб ўғил-қизларининг (мартабасини) кўтардик:

3. шунингдек, йўлга солдик, сайладик: Ҳудонинг оятлари қачон тиловат қилинса,

4. сажда учун чўллар тиз чўкадилар, булардан кейинги ўғил-қизлари намозни

5. зойи қилдилар, истакларига тобе бўлдилар, улар ғай номли дўзахга тушдилар, агар товба қилсалар,

6. иймон келтирса, яхши ишлар қилса, жаннатга киритиладилар, ҳеч қандай қийналмайдилар:

7. тангри ўз қулларига ваъда қилган (гўзал) жаннат боғларига кирадилар: чиндан ҳам унинг

8. ваъдаси аниқ-бўлғувсидир: унинг ичида суҳбатлашадилар кераексиз сўзларни ишлатмайдилар,

9. унинг ичида эрта-кеча фақат тинчлик ризқлари ҳозирдир, жаннатни қулларимиз,

10. Тақводор бўлса мерос қиламиз: биз тангри буйруғи бўлмаса қуйига (ерга) тушмасмиз: бизнинг олдимизда, бизнинг орқамиздаги

15 а

1. бу иккиси орасидаги нарасалар унга қарашли, сенинг тангринг ҳеч нарсани унутмайди

2. (У): ер ва осмонлар ва бу иккиси орасидаги нарсаларни эгаси: унга ибодат қил ва сабр қил, ибодат қилишда ҳеч бир адаш топасанми?

3. Кишилар қачон ўлдирилсак яна гўдак тирик чиқариладими деб айтадилар, кишилар: биз уни (уларни)

4. Яратганимизни ёдга олмайдиларми дейдилар: улар ҳеч нарсага эмас эди: сенинг тангринг номи билан эй Муҳаммад уларни, шайтонларни тўплаймиз сўнг уларни

5. Дўзоҳ теварагига ҳозир қиламиз, тиззалари билан чўктирамиз кейин тангрига энг бўйсунмовчи ҳар гуруҳдан ажратиб оламиз.

6. Ҳудо мункур келувчи кимсаларнинг ўтга муносиблигини ва қорилишларини яхши биламиз:

7. Сизлардан ҳеч ким тушмасдан қолмайди, бу парвардигорнинг қатъий қароридир, тақводор кишиларга нажот берурмиз:

8. Золимларни у ерда тиз чўкканлари ҳолда қолдирамиз: қачон уларга

9. Бизнинг оятларимиз ўқилганда билинади: койирлар мусулмонлардан : икки фирқадан қайси бирининг мақоми яхшироқдир

10. ва мажлиси мақулроқдир? –деб сўрайдилар, булардан илгариги уй жиҳатдан, экин томонидан бикир улусларини ҳалок қилдик.

15 б

1. Эй Муҳаммад, кимса йўлдан озган бўлса, (азоб) муҳлати чўзилади

2. (муддатни) тангри ҳам чўзиб қўяди, берилган ваъданинг азобининг ёки улуғ кунни (қиёматни) кўргач,

3. кимнинг макони ёмонлигини ва заиф эканлигини биладилар: Тангри тўғри йўл

4. Тутган кишиларга шу йўлни ортиради: эзгу иш билан шуғулланганлар тангрининг ҳузурида савоб, оқибат яхшироқдир: у ерда эй Муҳаммад: нарсага

5. Оятларимизга ишонмаганимизин ва менга мол, ўғил, қиз берилур деганни кўрдингми? У ғойибдан ҳабар топдими? Ёки ҳудо ҳузурида аҳд олдими?

6. Иймон келтирдими? Бундай дейиш керак, тезда битгаймиз (ёзгаймиз) ёлғиз келгаймиз,

7. Тангридан ўзга мабудларга инондилар: уларга шундай бўлиш учун азиздир. Ҳар ҳолда ибодатларига кўра кофир бўладилар:

8. Уларга нисбатан (ўхшашмаган) зитдир, эй Муҳаммад кўрмадингми гуноҳга элтувчи шайтонларни кофирларга қувдик:

9. Уларга шошма: биз уларнинг ҳисобини оламиз: у кунни тақводорларни

10.Раҳмон ҳузурига ҳурматлаб тўплаймиз: гуноҳкорларни хўрлаб эрксиз ҳолда дўзохга элтамиз.

16 а

1. ҳар ким тангри йўлида ваъдасини адо этган бўлса шафоат сўраши мумкин:

2. тангрининг ўғил қизи бор дейдилар: яралмас (сўзларни) ишларни қилдинегизлар бу сўздан кўклар бўлина ёзди,

3. ер ёрила ёзди, тоғлар ёрилиб майдалашиб кетай ёзди: улар ҳудонинг ўғил қизи бор деганлари учун

4. бунга сабабдир: кимса тангрининг ўғил, қизи бор деса ярашмайди (ҳақ эмас), кўклардаги

5. ердаги барча (нарсалар) тангрига қул бўлиб келгайлар: улар ҳисоб берадилар саноғи саналган бўлади:

6. уларнинг ҳаммаси қиёмат куни бирма бир келгайлар: чиндан ҳам улар Худога инонганлар ва яхши амаллар қилганлар

7. Ҳар ҳолда тангрида кўнглида дўстлик пайдо қилган бўлдаи: ҳақиқатда сенинг тилингда севинч пайдо бўлиши учун (ўқишини) енгил қилдик:

8. Унинг билан (башорат) қил: у билан даъвогар қавмларни қўрқит:

9. Улардан илгари қанча улусларни ҳалок қилдик: кўрасанми ёки улардан илгариларни эшитасанми?

10. Бу Марям сураси Маккада тушгандир, бу суранинг аввали ўн муаъжам (ноаниқ) ҳарфлардан иборат, тангри ёрлиқади:... коф ҳа йа айн сад

11. Коф ҳа йа айн сад (Қаҳнаъас) ҳақида уламолар бу ҳарфлар ҳақида тортишгандирлар, баъзилар Қуръон ичидаги ҳарфлар Муаъжамдир деб айтдилар, у

16 б

1. суралар бошида келади, барча саноқлар аниқланса, Қуръон ичидаги ҳамма ҳарфлар сонининг ифодасини билдиради, тангри таъоло бу дунёни яратди,

2. яна қайта у кун вайрон қилади, бузади: қиёмат юз беради, (бу) неча минг йиллар саноғидир: баъзилари дуннинг охирги муддати ўн тўрт

3. минг йилдир, унинг етти минг йили дунёни яратишга кетди, яна етти минг йили дунё ободлиги учун кетади деб айтадилар: барчаси

4. ўн тўрт минг йил бўлади, чиндан бирор кимса бу дунёнинг охиригача неча (йил) эканлигининг саноғини билайин деса, сура бошидаги

5. муаъжам ҳарфларни ёд қилиш, ҳисоблаш буюрилган: Алам золика сурасидан Ҳаммул иҳқаф сурасигача (ҳарфлар) сони ҳисобланса бу дунёнинг муддатини биладилар деб айтдилар:

6. барча ҳарфларнинг сони шундан иборат: алиф бир бўлади, бе икки бўлади, жим уч бўлади, дол тўрт бўлади, ҳоййи ҳаваз беш бўлдаи,

7. вов олти бўлади, зе етти бўлдаи, ҳойи ҳутти саккиз бўлдаи, то тўққиз бўлдаи, ё ўн бўлади, коф йигирма бўлдаи, лом ўттиз бўлади, мим қирқ бўлдаи,

8. нун эллик бўлади, син олтмиш бўлади, айн етмиш бўлади, фе саксон бўлади, сод тўқсон бўлади, қоф юз бўлади, ре икки юз бўлади,

9. шин уч юз бўлади, те тўрт юз бўлади, са без юз бўлади, хе олти юз бўлади, зол етти юз бўлади, изқи саккиз юз бўлади,

10. зод тўққиз юз бўлади, ғайн минг бўлади, коф ҳа айн сад (Каҳяъас): ҳарфлари ҳақида: баъзилари суралар бошидаги ҳарфлар,

11. сураларнинг оти, охиридир деб айтадилар, яна бир қанча (кишилар) қасамдир деб айтганлар: тангри таоло у ҳарфлар билан қасам ёд қилиб ёрлиқаганлар, айримлар тангри таоло

12. отининг сифатидир деб айтганлар: у шундай: кофидан, ҳодидан, ҳукмдан, оламдан, содиқдан иборат, бу ишоратдир

13. барча халқларга ҳидоят берди яъни ҳақ йўлни кўрсатди, ибодатни мусулмонларга енгил қилди, тавфиқ берди: баъзилари оламлардир

14. деб айтганлар: тангри таолонинг бир юз йигирма минг олами бор: булар етти қат кўкда ва етти қад ерда ва дарё ичидадир деб айтганлар: халойиқларни яратмағидир: ҳар бирини,

15. ҳар (нарсани) жуфти билан яратди, яна жуфтсиз сурат (вужуд) ҳеч нарсага ярамайди: бир ягона тангрини билинглар:

16. ундан бошқа ҳамм (нарсанинг) жуфти бор, шундай ёрлиқади: ... ... дастлаб Одамни тупроқдан яратди, буни шундай

17. ёрлиқади: ... сизларни тупроқдан яратишим менинг нишонларимдандир, одам бўлдингизлар ҳар ерда яшайсизлар, Одам Отани яратди, (тангри) қирқ қари ер майдонидан қирқ газ тупроқ кўтариб келтиришни буюрди,

18. ... ... ...

19. бутун ер юзидан (олингани учун) Одам деб атанди, ... ... ... бир газни тозича (арабча) Одимул арз деб айтурлар: Одамнинг жонини

20. танига жуфт қилди, жон Одам танига киришдан чўчиди, у яроқсиз ётди, шундай ёрлиқади: ... ... .

21. ... ... ... Қирқ йил Гавдаси бир кесак балчиқ каби жонсиз қуриб ётди, Макка ва

22. Таиф орасида ҳеч нарсага яроқсиз эди, жон Одам танасига киргандан кейин Одам киши бўлди, бус (араб алифбосида) бу ерда зикр қилинди:

23. Одамнинг яратилиш сабаби: баъзилар бус тангрининг сифатларидан биридир, деб айтадилар, бу ҳақдир:

24. Бу қисса узоқдир, фотиҳа сурасининг тафсирида тугал шарҳ билан қилингандир, бу масалада янча тенг зикр қилдик.

25. Валлоҳу аълам, Зикриё, Яҳё қиссаси: тангри-таоло бизнинг ялавачимиз Муҳаммад Мустафога буюрди: бу Каҳяъас (коф,

26. ҳа айн йа сад) билан ёрлиқади: мент сенинг яратувчингман, яна қулим зикриёни ёрлиқадим, у мендан ўғил, қиз сўради,

27. ... ... ... у ўтинди: илоҳа менинг

28. сийнам, сўнгагим бўшашди, бошимдаги сочларимга оқ кирди, мен сендан сўраб, ноумид бўлган эмасман,

29. деб айтдим: илоҳа менга ўғил бергин, у ўғил халифатимнинг эгаси бўлсин, дин, шариат эгаси бўлсин, сенинг китобинг

30. Тавротни сенинг қулларингга етказсин: мен бу дунёдан ўтсам, менинг қавмларим бу дунёни ортиқча кўриб диндан қайтғайлар деб қўрқаман:

31. Зикриёнинг моли, ибодатхонаси йўқ эди, унинг моли, ибодатхонаси мерос бўлиб қолиши учун ўғил, қизи бўлмади: дин, шарист

32. Учун сўради: тангри таоло шунда ёрлиқади: ... ... ...

33. ... ... ... Зикриё, тангри таолонинг сиғинувчи қулларидан эди: улар Байтул муқаддасда тангри

34. таолога сиғинар эди, тангри таоло улар орасидан Зикриёни сайлаб, пайғамбар қилди: шу сабабли Имрон Марямни

35. назр қилган эди: Байтул муқаддасда улар тўрт юз бош (нафар) эдилар: улар ёзиқсиз покиза оналаридан туғилиб, Байтул муқаддасга кирган эдилар:

36. Улар гуноҳсиз эдилар: муҳаррар гуноҳдан ҳоли бўлмоқдир: Тавротда муҳаррар шундан иборат:

37. (Тавротда) шундай берилган: пайғамбар Тангри-таолога муножот қилди, суҳбатлашди, бевосита ёрлиқлар эшитти, у ёрлиқлардан бири бу эди:

17 а

1. (шундай) ёрлиқади: эй Мусо қулларимдан менга яхшироғи, у севиклироғи, онасидан туғилиб, бу дунёга келиб,

2. бу дунёда янглишмовчи, иблис номли душман унга ҳукмрон бўлса, уни йўлдан ура олмаса, у қул муҳаррар

3. бўлса, гуноҳдан ҳалос бўлса: уларга гуноҳ ёндошмаган бўлса, бундай қул севиклироқдир, деб айтди:

4. улар тангри ёрлиғига кўра, муҳаррар бўлдилар, Марямнинг отаси Имрон Байтул муқаддасда эди, у Муҳаррарлардан эди, Имроннинг

5. хотини бор бўлиб, у ҳомиладор бўлгач, Имрон тангри-таоло ўғил берса, биз уни Муҳаррар қилғаймиз деб аҳд қилди:

6. у Байтул муқаддасда тангри ибодатхонасига қўяман, ҳаргиз у ердан чиқармайман деб айтди: тангри шундай зикр қилиб ёрлиқади:

7. ... ... ... ... ... : (у) ўтинди,

8. бу менинг (қарним ичидаги) қўлимдаги аёлим қизимдир (?) уни сенга ибодат қилиш учун муҳаррар қилдим, уни қабул қил, нима десам уни эшитасан:

9. кўрасан, биласан, деб ўтинди: Имрон хотини ўғил туғади деб ўйлади, хотини қиз туққач ўтинди:

10-11. ... ... илоҳа сен менга ўғил берасан деб ўйлаган эдим: сенга сиғинади деб ўйладим,

12. яроқли бўлади деб фикрладим: энди бўлса, қиз туғилди, қиз ўғил каби хизматга ярамайди, мен бу чўрига Марям деб от қўйдим, мен уни сенга

13. сиғиндирдим: мен сендан шайтон отли душмандан сақла деб сўрайман, у ўтиниб сўради: тангри таоло ёрлиқади: мен Марямни

14. кўркли қилиб яратдим, мен уни қутқараман: тангри таоло унинг кўркини сақламоқ учун шундай буюрди...

15. менга унинг ҳақида ёрлиқ келди, иккинчидан менинг хотиним Марямнинг холасидир:

16. қачон Зикриёга бу ёрлиқ келганда, Байтул муқаддасдаги Зуҳҳод ва аббодларнинг ҳар бири Марямни биз оламиз ва уни тарбиялаймиз деб таъма қилдилар,

17. биз уни ўзимиз асраймиз деб айтдилар: Зикриёнинг хотини Марямнинг онаси опа болдиз эдилар, улардан бири Зикриёнинг хотини эди, зикриё бу қизни

18. тарбияламоқ менинг ҳақим зоҳидлар бунга рози бўлмадилар ва сиздан кўра, отасининг ҳақи ортиқроқ деб айтдилар, унинг қўли қисқа бўлди (ожиз бўлди):

19. ҳамма тенг бўлдик деб айтдилар: Зикриё нима қилмоқчисизлар деб сўради, улар бир қуръа ташлаймиз деб айтдилар, уларнинг

20. Таврот битадиган қаламлари бор эди, бу таврот кўчирувчи тўрт юз нафар кишининг барчаси қаламларини келтириб, қаламга (таёқчага) номларини ёздилар, бу қаламларни йиғдилар,

21. Аралаштирдилар салналари остида уни қўйдилар, бир норасида ўғил болани улардан бир қалам олгин деб юбордилар, у ёш

22. Ўғил бола бир қалам олган эди, Зикриёнинг қалами бўлиб чиқди, яна қайта у қаламларни аралаштирдилар ва қўйиб қўйдилар, ўша ўғил болани яна олишга буюрдилар ва уч қайта

23. қайтарилди, Зикриёнинг қалами бўлиб чиқа берди: таъма қилишдан тийилдилар, Марямни Зикриёга топширдилар, бу оят маъноси шундан

24. иборат эди: Тангри ёрлиқади: ... ... Зикриё Марямга ҳужра қуради:

25. унинг калитини ўзи олиб юрар эди, Марям у ҳужрада тангрига ибодат қилар эди: бир кун Зикриё Марямнинг олдида ёз мевасини

26. қаттиқ қиш кунида кўрди, Зикриё: Эй Марям сенга бу емишни (мевани) ким юборди деб сўради: Марям

27. яратган тангрим ҳузуридан юборди деб айтди, тангри таоло шундай ёрлиқади: ... ...

28. ... ... : Марям шундай жавоб бергач, Зикриё бунга ишонч ҳосил қилди: Марямга бу ҳурматли

29. тангридан келган, совуқ қишда ёз мевасини тангритаоло бермаса, ҳеч кимда бўлмайди деб ишонди:

30. Зикриё бир неча бор дуо қилган эди. Ўғил тилаган эди, дуосига ижобий жавоб келмагач, умид узилган эди:

31. қачон Марям олдида ёз мевасини кўрганда, кўнглида ўйлади: тангри қаҳратон қишда ёз

32. мевасини берса-ю, қудрати кенг, менинг тириклигимда ўғил берса ажаб эмас деб айтди: яна худодан ўғил тилади:

33. тангри бир бор ёрилқади: ... ... , тангри

34. таоло Зикриё дуосини мустажоб қилди, унга севинч юборди, Яҳё отли бир ўғил бериб ёрлиқади: ... ...

35. ... ... ...

36. бу фаришта Жаброил эди, у Зикриёга севинч эшиттирди, Зикриё меҳробга юзланиб намоз ўқимоқда эди, Жаброил келиб башорат эшиттирди:

37. у айтди: тангри бу ерда ёрлиқади: ... . ... Исо ибн Марямга яна Яқубга тангри таоло оятини

17 б

1. юбориб ёрлиқаганлир, Исҳоққа ҳам шундай буюрган эди. ...

2. Шунингдек, Яқуб, Яҳё Исо алайҳиссалом барчасига ёрлиқади: «Яҳёни Саййид деб атади: тангри таоло ҳеч бир алавочни саййид

3. Деб атамади, Яҳё пайғамбарни атади, яна Яҳёни ҳусур деб ёрлиқади: ... : шундай кишиларни

4. Араблар ҳусур деб атайди: хотинга ҳожати бўлмайдиган, шаҳвати унга азоб бермайдиган кишидир:

5. Зикриё тангрига ўтинди: ... илоҳо менга ўғил қаердан бўлади.

6. Менинг хотиним қаридир, бола туғиш даври тўган (узри кесилган) ва мен ўзим қариман, саксон ёшликман, Жаброил Зикриёга бу иш тангрига осондир, деди:

7. (Тангри) йўқ эдинг, сени яратди, бор қилди-ку, у шундай фармон қилди: ... ...

8. ... ... : Зикриё, Жаброилга менга нишон керак деб айтди: Жаброил жавоб берди: Эй Зикриё сенга белги бу бўлади:

9. уч кун бирор кимсага сўзламайсан, шундай фармонлади:

10.... ... : Зикриё Байтул муқаддасда имомлик қилур эди, бирор киши сўзлаша олмади, Тангри таоло

11.унга уч кун ҳеч ким билан сўзлашмагин деб қийнаб ёрлиқаган эди, Жаброил Ҳурсандчилик эшитдирган деб, унга индашмади, менга тилини уч кун боғлаб қўйди,

12.

13.бирор кимсага сўзлашга ҳеч жасорати ( заҳраси) бўлмади, Зикриё белги-нишон сўраш иши билан ҳам иши йўқ эди, Жаброил севинч келтирган

14.эди, Зикриё намоз ўқишдан бўшаса, ўрнидан туриб кетар эди, элига намоз ўқинглар деб айтур эди, умматларга эрта

15.кеч ибодат қилиш фарз эди, (тангри) шундай ёрлиқади; ........

16.таншри таоло ёши кексайган, фарзанд кўриш даври тугуган икки қаридан ўғил яратиб ёрлиқади, яна Яҳёнинг уйига, унга

17.сано айтиб ёрлиқади; ...... : унинг эсонлиги ва ўлими ҳақида ёрлиқади: Яҳёга (яхшиликлар) бўлсин, у

18.кун онасидан туғилди, у кун дунёдан кетар деб ёрлиқади: бу Яҳё қиссаси узун: Ал Имрон сурасида

19.тўла шарҳ қилдик, китоб ҳажми катта бўлмасин: ўқувчига оғирлик келмасин деб, мазкур ҳажмда зикр қилдик, оятлар тафсири

18б

1. Қаерда бўлсам яна менга доим намоз (ўқишни), закот (беришни), онамга хизмат қилишни, яхшилик қилишни буюрди.

2. ва мени Жаббор бахтсиз қилиб яратмади, яна менга эсонлик ва махтов-олқишлар бўлсин деди, у куни

3. онамдан туғилдим, у кун ўаламан, у кун тирилиб тураман деб одамларга жавоб бергач, ўша соатда кишилар уч

4. гуруҳга бўлиндилар, биринчи гуруҳ: Исо худонинг ўғли дедилар, оғизларига тупрқ; иккинчи гуруҳ:

5. Исонинг ўзи худодир деб айтдилар, оғизларига (ҳам) тупроқ; учунчи гуруҳ: у кўкдан тушиб Марям қорнига кирган, энди қайта чиқди деб

6. айтдилар; Исо хабари жаҳонга ёйилди, отаси бир ўғил туғилди, ёш кенж гўдак эмиш, бешик ичида шундай сўзлади:

7. мен ялавочман деб айтади, одамлар унга томон юзландилар, унга совғалар, хизмат билан бора бошладилар ва кела бошладилар;

8. Байтул Муқаддасда бир малик бор эди, одамлар Исога юз уриб бора бошлагач,у маликнинг ғайрати келди ва ундан ўпкалади:

9. Исони ўлдириш учун қасд қилди, одамлар бу хабарни билгач, Марямга хабар бердилар, Марям Исони кўтариб бошқа ерга қичишни

10. мақсад қилди ва Марям ўғли Исо ҳаражатга кетди, Байтул Муқаддас-малиги Исони ўлдиришга қасд қилганда, Марям қчишни қасд қилди,

11. бу Исонинг Ҳижрати эди; Марям Исони олиб, эшакка миниб, Исони ўз олдига олиб, яъна қариндош Юсуф ёғочини ҳам олиб

12. борди; Шомга бордилар, Шом ташқарисидаги бир улусга тушдилар, бир қанча вақт у ерда турдилар, Исодан кўп

13. нишон-белги берди; бир қанча муддат ўтгандан сўнг Байтул муқаддас малиги ўлди, Исо бир ёшга етди, Тангри таоло

14. ёрлиқ юбориб буюрди, у Байтул Муқаддасга қайтиб борди, у одамларни Тангри ибодатхонасига чақирди, пайғамбарлик келди, у эй халойиқ

15. менга Тангримдан ёрлиқ бор, халқни менинг хизматимга чақиринглар деб айтди; улар: эй Исо бизга хужжат ва мўъжиза кўрсат

16. деб айтдилар, Исо менинг мўъжизам шундан иборат: балиқдан қуш қиламан, унга дам ураман (пуфлайман) Тангри таоло қудрати билан у қушнинг танига

17. жон кириб уча бошлайди; бундан ташқари, туғма кўзсиз кўрни кўрадиган қиламан; олаликни (маховни) эмлайман, ўликни тирилтираман, Тангри таоло фармони

18. билан уйингизда ейдиган ошингиздан эрталик учун қўйганингизни айтиб бераман, Тангри таоло

19. ёрлиқади; Ал Имрон сураси ичида:.. .. . .....

20. ... ..... .. . .. келтирилган; Байтул Муқаддас

21. халқлари ўша соатда балчиқ келтирдилар, Исо йараса (?) сувратли қилди, обо булусугу (?) суврати юзидек қилди;

22. унга дам урди, жон кирди, у учди; яна кўп кўрларнинг кўзини очди; кўп маҳовларни даволади; улар ҳаммаси яхши бўлди; улар:

23. энди ўликни тирилтиргин деб айтдилар, Исо кимни тирилтирайин деб сўради, Нуҳбин Сомни тирилтир деб айтдилар;

24. Исо Сом гўрига мени бошланглар деб айтди, барча халқ тўпланиб Сом гўрига келдилар, Исо гўр

25. олдида икки ракат номоз ўқиди: у ўтиниб сўради; илоҳо сен бу бутпарастларнинг мендан нима сўраётганликларини биласан деб, дуо қилди;

26. Сомни чақирди; эй Сом худонингизни билан тур деб айтди, ўша соатда Сом гўри ёрилади, Сом бошини гўрдан чиқаради, Исо;

27. кимсан, отинг нима деб сўради, Сом: Нуҳ ўғли Сом менман деб айтди, Исо мен кимман деб сўради, Сом: сен

28. Исосан, руҳуллоҳ деб айтди, Тангри-таолонинг ялавачисан, Тангринининг қулисан; Исо: эй Сом у замонда, сен

29. ўлган вақтда соч, соқол оқармас экан, энди сочинг, соқолинг нега оқарди деб сўради; Сом:

30. эй руҳулло чин айтдингиз, сочим, соқолим ўлганимда оқармаган эди, син мени чақирганингизда, мен қиёмат юз бердими

31. экан деб ўйладим, қўрқинчдан соч, соқолим оқариши Иброҳим пайғамбар замонидан бошлаб содир бўлди, Исо

32. пайғамбар; эй Сом бир қанч авақт тирик бўлишни истасанг, Тангридан мен сўрайин, менинг билан яшагин деб айтди; Сом ё руҳулло сўрамайман

33. деб айтди, менинг ўлганимга минг йил бўлди, жон чиқиш аччиғи менинг томоғимдан ҳануз кетгани йўқ деб, жавоб берди; сиз дуо қилинг, яна ўз ўрнимга ётайин деди,

34. Исо пайғамбар дуо қилди, ўша соатда Сом гўрига кирди, гўри ёпилди, кўринмас бўлди; Исо ялавоч бу мўъжизотларни

35. кўрсатгач, унинг халқи Исо жодулик қилди деб айтдилар, бирор кимса ишонмади, мусулмон бўлмади; бу қисса ҳам тўла шарҳ

36. билан зикр қилингандир, Ал Имрон сураси ичидаги анча ажойиб нарсаларни баён қилдик, тафсир оятлари чала бўлмасин

37. деб юқоридаги қиссаларни тўла баён қилдик, валлоҳу аълам, Та сураси Маккада тушган, бир юз ўттиз икки оятдир, бир минг уч юз қирқ бир сўздир;

19 а

1. олти минг икки юз қирқ икки ҳарфдан иборат; бу суранинг фазилатини, савобини пайғамбаримиз изҳор қилган: бирор кимса Та сурасини бир марта ўқиса,

2. Тангри унга Мусо пайғамбар, Ҳорун пайғамбар (эришган) савобни бергай, қиёматда гўридан севинч билан туради, бир хабарда шундай ёрлиқаган:

3. бирор киши Та сурасини ўқиса, Тангри у қулга мен билан ғарибликда бирга бўлган ёронларимнинг савобига эришади; яна бир

4. хабарда шундай деган: Эй умматларим Та сурасини ўқимоқ сизларга насиб бўлсин,

5. яна бу дунё яратилмасдан етти йил лдин Тангрининг ўзи ёсин сурасини ўқишга буюрган;

6. у ўқуш учун анд бериб ёрлиқади; бирор кимса бу икки сурани ўқиса, у ҳақиқий мусулмон бўлғай; бу икки сурани

7. ўқиса, мен қулимни ҳазратул қуддус учмоғидан ўрин бераман деб айтди; содиқ шаҳидлар билан бирга бўлади деб айтди, яна бирор кимса

8. ҳақиқатда мўъмин бўлмагинча бу икки сурани ўқимас, ўрганмас деб ёрлиқади; яна Та сурасини йигирма

9. қайта ўқиса, душманидан кучли бўлади; яна ўғил-қизларнинг бахти учун ўқиса, уларнинг бахти очилғай; ҳамма муроди ҳосил бўлғай,



1 Таржима қилинган араб-форсча-тожикча жумлалар кўп нуқталар билан берилди.