|

Абдулла Қодирийнинг машҳур “Меҳробдан чаён” асаридаги Абдураҳмон образи кўпчилик ўқувчилар ва таҳлилчилар эътиборини тортган. Адабиётни тушунмаганлар ёки фаросатсиз дундуклар бу образ орқали гўё диннинг ўзи танқид қилинмоқда, деган нотўғри хулосага келиши мумкин. Аслида эса муаллиф Абдураҳмон образи орқали динни эмас, балки динни ниқоб қилиб олган мунофиқларни, диний поклик ва ҳақиқий маънавиятга доғ тушираётган шахсларни фош этади.
Абдураҳмоннинг иккиюзламачи қиёфаси Абдураҳмон асарда диний мартаба эгаси, ҳурматга сазовор мулла ва масжиддаги имом ва таниқли шахс сифатида тасвирланади. У ўзини жамоат олдида тақводор қилиб кўрсатади, аммо амалда: • дин орқали ўз манфаатини кўзлайди; • муҳтожларни, содда одамларни алдайди; • мусулмонлар орасида фитна тарқатади. Абдураҳмоннинг бундай қилмиши орқали муаллиф диннинг ҳақиқий моҳиятига путур етказадиган хатарни кўрсатади.
Бу асар динга эмас, дин ниқоби ортидаги ёвузликка қарши ёзилган Қодирий Абдураҳмон образи орқали: Динга доғ тушираётган мунофиқларнинг ёлғончи қиёфасини очиб беради. Исломни ҳақиқий маънода қабул қилган инсонлар учун огоҳлантирувчи сигнал беради. Жамиятни дин ниқоби остидаги хиёнаткорлардан эҳтиёт бўлишга чақириб, диннинг ўзига ҳурмат уйғотади. Бу образ ёрдамида муаллиф ҳақиқий диндорлик билан мунофиқликни ажратиб кўрсатади. Шу боис, Абдураҳмон образи динга қарши ёзилган эмас, аксинча, дини пок ва ҳақиқий маънавий ҳаётни ҳимоя қилиш учун ёзилган. Динга доғ тушираётганлар жамиятга таҳдид Абдураҳмон каби шахслар: • динни ёмон кўрсатади; • содда одамларни йўлдан оздиради; • жамиятда ишончни йўқотади; • ҳақиқий диндорларга нисбатан нотўғри қараш пайдо қилади. Муаллиф айнан шу хатарни кўрсатишни мақсад қилиб қўйган. Унинг мақсади — динни эмас, дин ортида яширинган фитначиларни фош этиш ва улардан жамиятни огоҳлантириш. Хуллас, “Меҳробдан чаён” асаридаги Абдураҳмон образи динни ёки диндорларни эмас, балки дин ниқоби ортида халқ ишончини суистеъмол қилаётган, дини покликка доғ тушираётган иккиюзламаларни фош этиш учун яратилган. Бундай асарлар умматни ҳушёрликка, динни тозалигича сақлашга даъват этади ва диннинг поклигини янада қўллаб-қувватлайди.
Абу Муслим
|