Намозлар фаройизи ракаъоти адади PDF Босма E-mail
21.06.2024 06:11

ФАРЗ НАМОЗЛАРИ РАКАТЛАРИНИНГ АДАДИ

Кеча-кундуз намозеким эрур фарз,
Эрур ўн етти ракъат, ўйлаким қарз.
Бир кеча кундузда ўн етти ракат намоз фарз бўлиб, уларни қарз деб бил.
Бир кеча-кундузда ўн етти ракат намоз фарз қилинган. Уларнинг тафсилоти қуйида келади.

Ики субҳу яна тўрт ўлди пешин,
Яна аср ичра бўлди тўрт таъйин.
Бомдод – икки ракат, пешин – тўрт ракат, аср ҳам тўрт ракат тайин топган.

Учу тўрт англа мағриб лан ишода,
Вале қил витрни вожиб арода.
Шомни уч ракат, хуфтонни тўрт ракат бил, лекин орада витрни вожиб деб қара.