Таяммум навоқизи PDF Босма E-mail
21.06.2024 06:02

ТАЯММУМНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР

Таяммум ноқизин айлай ишорат,
Эрур ҳар неки нақз этгай таҳорат.
Таяммумни синдирадиган нарсаларни айтсам, таҳоратни синдирадиган ҳар бир нарса буни ҳам синдиради.

Икинчи онча су(в)ға дастрасдур,
Ким, ул су(в) бир вузуъ қилмоққа басдур.
Иккинчиси – таҳоратга етарли сувни қўлга киритишдир.
Яъни ичиш учун зарур бўлган сувдан ташқари, таҳоратнинг фарзини бажаришга етарли сув топилса, таяммум синади. Бинобарин, бундай шароитда таяммум қилиб ҳам бўлмайди.