Таяммум фарзлари PDF Босма E-mail
21.06.2024 06:01

ТАЯММУМНИНГ ФАРЗЛАРИ

«Таяммум» аслида «бирор нарсани қасд қилиш» дегани бўлиб, шаръий истилоҳда покловчи тупроқ жинсини махсус суратда икки қўл ва юзга суртишдир. Таяммум таҳорат ёки ғуслга имкон бўлмаганда таҳорат ва ғуслнинг ўрнига ўтади.
Таяммум фарзи аввал бўлди ният,
Илик туфроққа урмоқ икки навбат.
Таяммумнинг фарзи – аввало ният қилишдир. Кейин қўлларни икки маротаба тупроққа уришдир.
«П»да: «урмак».

Керактур бирни юз масҳиға билмак,
Яна бир бирла масҳ эт қўлу тирсак.
Сўнг унинг бирини юзга суртиб, яна бирини қўл ва тирсакларга суришни фарз деб билиш керак.