Ғуслнинг суннатлари PDF Босма E-mail
21.06.2024 06:00

Яна ғусл ичра суннатлар дағи бор,
Тааммул айлагил, то айлай изҳор.
Яна ғуслда суннатлар ҳам бор. Сен яхши тушуниб, ёдлаб бор, мен уларни айтиб берай.

Илик аввал ю(в)моғлиғ айла мафҳум,
Бас, андин сўнг ю(в)моқдур узви маълум.
Аввал қўлни ювиш деб тушун. Кейин маълум аъзоларни – авратларни ювишдир.
«С»да: «юмоқтур».

Баданда гар нажосат бўлса зоҳир,
Ани қилмоқдурур су(в) бирла тоҳир.
Агар баданда нажосат кўринса, уни сув билан тозалаш керак.

Яна суннатдурур қилмоқ вузуъ ҳам,
Ю(в)убон аъзо қуюб уч қатла су(в) ҳам.
Яна таҳорат қилиш ҳам, аъзолар устидан уч маротаба сув қуйиб ювиш ҳам суннатдир.