Ғуслнинг фаройизи PDF Босма E-mail
21.06.2024 05:59

ҒУСЛНИНГ ФАРЗЛАРИ

Нимаким, ғусл қилмоққа эрур фарз,
Агар сен истимоъ этсанг, қилай арз.
Агар тингласанг, мен сенга ғуслда нималар фарзлигини бир-бир айтиб берай.
«С»да: «қилмоқда».

Оғизға мазмаза қилмоқ билгил,
Бурунға доғи истиншоқ билгил.
Билгилки, улар оғизни чайиш ва бурунга сув олиб қоқишдир.
«А» ва «П»да «мазмаза қилмоқни билгил», дейилган. Бунда маъно ва вазнга халал бўлмаса-да, радифдан олдинги қофия бузилади.
Эрур бу икки бўлғач бебаҳона,
Бари аъзоға сув қилмоқ равона.
Ҳеч бир баҳонасиз бу иккисини қилиб бўлгач, ҳамма аъзога сув қуйиш фарздир.