Ким қачон вафот этади? Шайх Рўзбеҳон Буқлий бемор бўлди. Шайх Абулҳасан Кардуя ҳамда Буқлийга қайин оға бўладиган Шайх Али Саррож унинг зиёратига бордилар. Шайх уларга боқиб, деди: — Келинглар, биз жисмоний ҳаёт қайдидан чикиб, руҳоний ва абадий ҳаётга восил бўлиш арафасидадирмиз. Улар бу сўзни қабул қилдилар. Шайх деди: - Мен сизлардан олдинроқ бораман. Эй Абулҳасан, ўн беш кундан сўнг менга етарсен, ва сен, эй Али, бир ойдан кейин. Шайх муҳаррам ойининг ўртасида вафот қилди, Шайх Абулҳасан муҳаррамнинг охирида ва Шайх Али сафар ойининг ўртасида. Аллоҳ улардан рози бўлсин!
|