Менинг нафсим сизларнинг тўнларингиздан қочар! Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абдулазиз Баҳроний қаҳратон бир к.иптпя Шерозга келди. Эгнида эски бир тўни бор эди, холос. Нимаики назр қилсалар, дарвешларга сарф қиларди. Уч кун Шерозда бўлди. Унга янги бир тўн ҳадя қилмоқчи бўлдилар. Деди: — Менинг нафсим сизларнинг тўнларингиздан қочар. Сўнг менга деди: - Эй Абу Абдуллоҳ, мени кузатиб қўйки, бу шаҳарда янги тўн кийиш ниятим йўқ. Дедим: - Қаён борурсиз? Деди: - Денгиз сафарига чиқмоқчиман. Денгиз томонга олиб чиқувчи шаҳар дарвозаси томон ҳамроҳлик қилдим. Йўлда Абулхайр Моликий учраб қолди. Бизни чорлади. Ўзи билан бирга егулиги бор эди. Деди: - Келинглар, бирга овқатланайлик. Таомни бирга тановул қилдик. Бироз ортиб қолди. Баҳроний омин қилиб турди ва жойнамозини елкасига ташлади. Абулхайр деди: - Шу таомдан бирор нима ўзинг билан элтсанг, яхши бўларди. Баҳроний деди: - Менинг ризқим илгари борибдир. Абулхайр деди: - Ортиб қолган бу таомларни нима қилай-лик? Баҳроний деди: - Итлар олдига қўйинглар. Ва йўлга тушди.
|