Таваккул надир? Абу Яъқубдан сўрадилар: - Таваккул недир? Деди: - Ихтиёрни тарк этмоқ. Саҳл бин Абдуллохдан сўрадилар, деди: - Тадбир тарки. Бушр Ҳофийдан сўрадилар, деди: - Ризо. Абу Ҳафс Ҳаддоддан сўрадилар, деди: - Мусаббиб (сабабчи, Аллоҳ)ни кўрмак. Фатҳ Мавсилийдан сўрадилар, деди: - Сабабдан малол бўлиш. Шақиқ Балхийдан сўрадилар, деди: - Ажзда ғарқи дийдор. Шиблийдан сўрадилар, деди: - Кўнгил дийдорида барча элни унутмоқ.
|