88. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 12:02

Гавҳар балчиққа тушгани билан—қиймати камаймас; эшакмунчоқни тожга таққан билан феруза ўрнини тутмас ва ҳеч ким унинг баҳоси пастлигини унутмас.
Қитъа:
Қиз агар хунук бўлса,
Безак билан чиройли бўлмайди.
Ҳужра ҳар қанча қоронғи бўлса ҳам
Шамъ унда равшанроқ ёнади.