79. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 11:48

Нодонга ҳар гапни айтманг, у сўз ташувчидир; кўп гаплари пойма-пойдир; ёлғондир. Оз гапи — гўё насиҳат; асли, гапирмагани маслаҳат. Унинг мақсади одамларнинг айбини фош қилмоқ, ўзига ишончни расво қилса, шу хилда ўзининг ҳам айбини ошкор қилган бўлади.
Байт:
Эл айбини айтиш учун кимки сўз очса,
Билки, ўз айбини фош айлагани тил узатмоқда.