2. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
23.06.2024 16:55

Эркакларнинг ўзини кўз-кўз қилиш учун ясаниши — хотинлариннг оройиш учун безанишлари кабидир. Аммо бу кабн безанмоқ иккаласи учун номуносиб, хусусан, эркаклар учун кўпроқ шармандаликдир. Барча ўзини кўрсатиш ва безаниш касалига учраган, бу эса уларнинг ўзларига ёқимли туйилишидан далолат беради.
Тутуруқсиз сўзлари билан кулги кўтаришга сабабчи шоир ўзинн Саъдий ва Хусравдан ортиқ деб ўйлайди.
Бадхат котиб қарғанинг ифлос оёғидан хунукроқ қилиб ёзган ўз хатини — Жаъфар ва Азҳар каби машҳур котибларнинг хатидан гўзал деб билади.
Солган сувратидан одам қўрқадиган ёмон сувраткаш ўзини машҳур Абдулҳай ва Монийдан санъаткор деб ҳисоблайди.
Китобларни олтин ҳал билан безовчи музаҳҳибнинг хитойча нақши хато билан тўла ва фарангчаси наққошлар тинкасини қуритадиган даражада бесўнақай бўлишига қарамай, ўзини Аторудга (Меркурий сайёраси) ўхшатади.
Ҳар бир ҳунар эгаси ўз ҳунарнни муболаға билан таърифлайди, буни эса унинг нафси тақозо қилади.
Мадрасадаги беҳуда мунозара олиб борувчилар қий-чувидан ҳам манманлик англашиладн; бу унинг сўзини рад қилса—у бунинг даъвосини қайтаришга уринади; ҳар қайсиси ўз сўзини маъқуллайди ва ўзини эътироф қилади.