Қаноат тўғрисида PDF Босма E-mail
21.06.2024 13:21

Қаноат — бир чашмадирки, олган билан унинг суви қуримайди; у бир хазинадирки, ундаги бойлик сочилган билан камаймайди. У бир экинзорки, уруғи иззат ва шавкат ҳосилини беради; у бир дарахтдирки, унда қа-рам бўлмаслик ва ҳурмат меваси бордир.
Қаноат — киши кўнглига равшанлик етказади; кўз ундан ёруғлик касб этади. Қаноатли дарвешнинг қаттиқ нони тамагир шоҳнинг ноз-неъмат тўла дастурхонидан яхшироқдир. Қаноатга одатланган фақирнинг ёвғон умо-чи — олғир бойнинг новвоту ҳолвасидан тотлироқдир.
Шоҳ удирки — олмайди-ю, беради, гадо удирки — сочмайди-ю теради. Ҳар ким қаноатга одатланган бўл-са, шоҳлик-гадолик ташвишини билмайди. Гарчи тирик-чилик уйи доим тор, бу ҳақда қанча муболаға қилсанг, ўрни бор. Қаноат бир қўрғонки, унга кирсанг, нафснинг ғалвасидан қутиласан. Қаноат бир чўққики, унга чиқ-санг, дўст-душманга муҳтожликдан халос бўласан. Қа-ноат — хокисорлиғднрки, натижаси юксаклик; муҳтож-ликки, фойдаси эҳтиёжсизлик. Қаноат — экиндир, уруғи бойлик; дарахтдир — меваси муҳтожсизлик; майдир — аччиқ, лекин нашъаси шодлантирувчи; йўлдир қаттиқ, лекин борар манзили севинтирувчндир.
Қаноатда қанча роҳат ва фароғат бўлса, уни акси бўлган тамада шунча разиллик ва уқубат бор.
Хасис табиатлик одамнинг дўсти тиламчи ва нокас-дир; разолат уларнинг феъл-атвориға мосдир. Улар му-носабатига камситишлик ва енгилтаклик хосдир. Ҳар кимда бу сифатлар мавжуд булса, бундай одамни халқ ёмон куради. Ана шу туфайли нокаслик, разиллик ри-вожланади, одамгарчилнк ва инсонийлик эса завол топа-ди. Булар — ор-номус уйини куйдирувчи бир ўтдир; иззат-ҳурмат хирмонини совурувчи ва улуғворлик шамини ўчирувчи бир елдир. Тамагирнннг бирор нима олишга учлиги, худди еб туймаснинг таомга очкўзлигига ухшай-ди. У бири тубанлар ҳаракати бўлса, бу бири ҳайвонлар одати.
Қаноат шундай бнр жавҳарким, элни бу икки бало-дан халос қилади ва халқни бундай офатдан қутқаради.
Тамагирлик ва нокаслик шундай ёмон феълки, булар гўё икки ёқнмсиз эгизакдир. Униси бундан ёмон — бу-ниси ундан ёмон; иккаласи ҳамма ёмондан ёмон. Булар-нннг бири нокас ва бирининг иқболи паст; иккаласининг моҳияти бирдир.
Рубойи
Ҳар кимнинг қаноатдек улуғ ҳислати бор,
Барча эл ичинда иззату ҳурмати бўлади,
Ҳар кимки тама ва ҳирсга бино қўйса,
Яхши-ёмон ичра хору наҳс кўринади.