Лашкарлар ва ҳарбий юришдаги қора черик тўғрисида PDF Босма E-mail
19.06.2024 16:36

Ҳарбий юришдаги қора черик — яъжуж ва маъжуж деб аталган махлуқ гуруҳига шерик. Меҳнатда тиними йўқ, юрпш билан булиб, ўй-орзу нима билмайди. Ишлари талаш мумкин бўлганни таламоқ, ёт юртларни чигирткадек босиб, гиёҳ ва япроқларгача яламоқ.
Инсонийлик билан улар ўртасида қарама-қаршилик, мусулмонлик билан улар орасида келишмовчилик бор. Уларнинг зоти фаҳм-фаросатдан холи; барчаси ақл-идрок ва инсоф каби фазилатлардан бегона. Қаёққа юзлансалар, уларда қайтиш йўқ; купинча кечаси ҳам, кундузи ҳам ғафлат уйқусидан уйғониш йўқ. Таналари иссиқ-совуқни фарқ қилмайди; гавдалари очлик ва яланғочлик зарарини сезмайди. Одамгарчиликлари йўқлиқ-да махлуқлардан ҳам ўтадилар; ҳайвонга хос қилиқлари кўпу одамийликлари оз.
У гуруҳдан ажиброқ халойиқ, бўлмайди,
Чунки ҳаромхурлик билан қоринлари тўлмайди.
То ўлгунча бало бўлиб яшайдилар,
«Ясоғлиқ (аскар) ўлмайди», деган гап рост экан.
Қизиғи шуки, ҳақнинг ҳар табақадаги элга яширин марҳамати бўлгани каби, булар орасида ҳам яхши одамлар йўқ эмас.
Қўшин бозорини ҳам ясоғлиқ аскарлар қизитади; улар ҳар нарсани арзонга олиб — қийматга сотади. Амалдорлар мамлакат аҳолисидан пора олганлари каби, улар ҳам қўшин улушидан чўтал олиб турадилар.
Байт:
У чиркин гуруҳ сипоҳлар молини кечаю кундуз истасанг ҳам, истамасанг ҳам олади.
Уларга одамзод сазо бериши мумкин эмас, уларни ҳақнинг ўзи жазоласин.

То ўлгунча бало бўлиб яшайдилар,
«Ясоғлиқ (аскар) ўлмайди», деган гап рост экан.
Қизиғи шуки, ҳақнинг ҳар табақадаги элга яширин марҳамати бўлгани каби, булар орасида ҳам яхши одам-лар йўқ эмас.