Фақру фано йўли адосида муножот PDF Босма E-mail
20.06.2024 11:24

Эй фано аҳли сенинг васлингга эришган болиб, улар васл ишратгоҳига дахлдорлар! Кимки сендан абадийликка эришмоқчи бўлса, у ўзини фоний қилса, бунга етишади. Ҳар бир киши ўзлигини йўқ қилмасдан туриб, бу фанонинг фаносини билмайди. Бундай киши висолинг мақсадига имкон топа олмай, бу фанолардан бақо ниҳоясига эриша олмайди.
Ё Раб! Фонийга шундай йўқликни насиб этки, бундан у абадият хазинасидан ўзига тегишли бойлик топсин! Аввал унинг борлиғини ўзингда йўқот, сўнгра бу йўқлик ичра борлиқ ярат. Бу борлиқда унинг иши тамом бўлиб, сенинг висолингни топсин, вассалом!

Тамсил

Бир комил киши ҳожатини чиқармоқни сўраб, Аллоҳга шундай муножот қилди:
—    АИлоҳ, пок зотингга шундай борлиқ мужассам бўлганки, унга фанони кўриш имкони йўқдек. Сенинг зотингга эришмоқ йўлида вужудимни йўқликка чиқарсанг. Унда вужудлик ранги сира йўл топмасдан, сенинг васлингни мушоҳада этишдан ўзга ҳеч нарса қолмасин! Менинг бу фоний вужудимдан асар истаган уни боқий вужудидан топа олсин. "Менлик" ва "сенлик" орамиздан кетиб, орадан "мен" йўқолиб, фақат "сен" қолгин. Ўзаро "сен"-"мен" деб нисбат бериш йўқ бўлгач, мен сендан висол топайин!