Тавҳид йўли адосида муножот PDF Босма E-mail
20.06.2024 11:23

Эй зотингга пок бирлик мусаллам бўлган! Ваҳдат аҳли сенинг отингни завқ билан тилга оладилар. Ҳар кишини азалдан якка қилиб яратдинг, ажралиш ва ёлғизланишни бунга бўлс қилдинг.
Кимки агар ўзлигидан буткул қутулган бўлса, ўз олдингда ўшанинг тавҳидини яхши санадинг. Кимгаким тавҳидм очиб берган бўлсанг, уни мадҳ этиб, ҳатто куфр билан ҳам дўстлаштирдинг. Кимни ваҳдат сари бошлаган бўлсанг, унда фақат сен қолиб "у" ва "бу"ларни инкор қилдинг.
Ё Раб! "сен" ва "ўзлик" ширкатини мендан йўқот ва мени соф бирлигинг сари еткар! Менда "мcнлик"дан нишон қўйма, мени ҳамма нарсадан этак силкитиб, ўзлигмгда йўқотиб юбор!..

Тамсил

Бир кеча чинъошиқ шоҳ Маҳмуд ўрнждан туриб, Аёз(хос маҳрами ва қули, сўнг надими - Абу Нажм (1057-й.в.е.)нинг нима билан машғул эканлигини билмоқчи бўлди, Гарчи бу фурсатда Аёз уйғоқ бўлса-да, кўзларини юмуб, ҳийла билан ўзини ухлаганга солиб, тахт пойига ёстиқ қўйиб ётар эди. Шоҳ Маҳмуд унинг бошига етиб келди. У бир дам унинг ҳуснига назар ташлаб, ўзидаги шавқ ўтига чора топмоқчи бўлди. У беҳад завқ-шавқ билан унга боқди, ишқ уни бошқача тусга киритди. Шоҳ маҳвашииинг оёқларига ўзини ташлаб, шавққа тўлган ҳолда кўзларини Аёзнинг товонига сурта бошлади. Аёз эса узрхоҳлик билан оёғини тортиб олмас эди. Шоҳ нозанин уйғоқ эканлигини билди. Унга шундай деди:
—    Эй Аёз, сендан жонимда доғ ҳосил бўлмоқда! Мендаги сенга бўлган шундай муҳтожликни кўриб, нега бунчалик беандоза ноз қилдинг? Нега оёғингни йиғиб, ўрнингдан туриб ўтирмадинг? Бизга меҳр изҳор айлаб, бирон сўз демадинг?
Шунда гулюзли Аёз деди:
—    Эй соҳибназар шоҳ! Менда у дам "менлик"дан асар бормиди? Менда у дам "менлик" батамом ё қолган бўлиб, бирон кишига узр айтиш учун мажол ҳам қолмаган эди. У дам Аёз йўқ эди, фақат шоҳ бор эди, ҳам унга ошиқ, ҳам унга суюкли эди.(
Ваҳдат кимга бундай ғавғо солса, унда султондан Аёзнинг фарқи бўлмайди. У бирлик оламидан хабар топади. "Менлик" ва "сенлик"дан унда асар ҳам қолмайди.