Маърифат йўли борасида муножот PDF Босма E-mail
19.06.2024 21:30

Эй инсонни маърифат кони қилиб, унинг кўнглини маъ рифат жаҳони айлаган! Маърифатни ҳар кимга тақсимлаб, жаҳонда унга ориф -билувчи дея исм қўйдинг. Кимларни маърифатга муяссар этган бўлсанг, уларнинг ҳолатини турлича қилдинг. Бунда ҳар бир кишининг сайр этишини ўз камолига мослаштирдимг. Ҳар бир кишининг яқинлигини унинг турмушига яраша қилиб бердинг. Бу биёбон йўлини беҳисоб этдинг, улар йўловчи учун чекланмагандир.
Ё Раб! Бу йўллардан қайси бирига солик маърифат истаб кирса, у сенга олиб боради! Овора Фонийни ҳам шу йўлга сол! Йўлни босиб ўтгач, висол насиб этгил.

Тамсил

Бир солик шоҳ олдидан ўтиб бормоқда эди. Шоҳ бу огоҳ кишига қараб: "Кел, ёнимда бир нафас ўтир, нимаики орзу қилсанг, муҳайё этай!"- дея илтимос қилди. Солик унга шундай деди:
—    Аллоҳни таниганимдан буён ундан бошқа ҳамма нарсага маъюс кўз билан қарайман. Бу ўткинчи дунёда уни тилаб топишдан бошқа яна бир нарса борми ўзи? Агар керакли бирон нарса сўрасам, уни ҳам менга Ҳақ беради. Бу соҳада мен сенга муҳтож эмасман!
Ё Раб! Ўша соликда қандай сифат мавжуд бўлса, Фонийга ҳам ўшандай маърифатни насиб эт! Унинг додига етиб, нодонлик, жабр ва зулмдан қутқар! Уни ҳам ўзига, ҳам ўзингга ориф эт!