Қушларнинг фано водийси сўнгида бақо мулкидан нишон топганлари PDF Босма E-mail
19.06.2024 21:21

Сўз юзига шундайин яхши ниқоб тортилиб, савол ва жавоблар тугади. Бу сўзларни эшитган қушлар ақл шарҳлаб бўлмас даражада қийин ҳолга тушдилар. Улар бу ишнинг ниҳоятда мушкиллигини, бу жамоанинг уни бажаришга қодир эмаслигини фаҳмлаб етдилар. Шу туфайли улар ўзларидан умид узиб, туганмас қайғуга мубтало бо лдилар. Улар Ҳудҳуддан бир хил ҳалок қилувчи сўзларни эшитгач, барчасининг қалбидан фиғон дуди кўтарилди. Балки улар бу иш сиридан воқиф бўлиб, бундан чексиз ваҳимага тушдилар. Бу ваҳима шу оннинг ўзидаёқ уламинг бир қанчасини ҳалок қилди. Жон ваҳимасига дучор бўлганлари йўқликка кетгач, қолган қушлар ҳайратга чўмганча йўлга тушдилар. Улар йиллар тиним билмай қанот қоқиб, олдиларига дуч келган балодан қўрқмадилар. Шу тарзда улар ўзликларидан чиққунга қадар пасту баланд кўп йўлларни босиб ўтдилар. Бу вўлда улар шунчалик кўп қийинчиликларга дуч келишдики, уларни ҳатто юз туман тил билан ҳам шарҳ этиб бўлмайди. Агар сенинг олдингга ҳам бу йўл рўпара бўлиб, уни босиб ўтсанг, ундаги қийинчиликларни мушоҳада эта олишинг мумкин. Уларнинг бу йўлда қанчалик қонлар ютганини ўшанда биласан.
Пировардида бу зор қушлар гуруҳидан ранж топган ушбу мажруҳ тўдадан озчилик қисм танлари ниҳоятда қийналган ва жонлари ўртанган ҳолда мақсадга етиб келишди. Чунки йўл чексиз ва узоқ бўлиб, унда офат кўп, дард, ранж ва шиддат эса бениҳоя эди. Шунинг учун бу қушлардан баъ.ъ.илари йўлда жон таслим қилдилар, баъзилари оғир хасталикка дучор бўлиб, ярим йўлда адашиб қолдилар. Қушлар олдидан азоб-уқубатнинг аччиқ шамоли эсиб,бу мусофирларнинг умр ипларини кесар эди. Йўлда уларни балога дучор қилувчи ҳодисалар ҳадсиз-поёнсиз эди, шу сабабли улар имконият даражасигача кўп нобуд бўлишди.
Оқибатда юз туман минг қушдан фақат юз минглаб машаққатга дучор бўлган ўттиз қушгина омон қолиб, охирги манзилга етиб келди. Улар шунчалик ҳориб-чарчаган эдиларки, танларида ҳатто ҳаёт нишонасидан асар йўқдек эди. Жисмларида бирорта ҳам бутун парлари қолмаган, патлари худди тараша ўтинга ўхшаш парча-парча бўлиб тўзиб кетган эди. Танлари йўл ранжидан мадорсизланган, жонлари дард ва машаққат чекишдан хароб бўлган эди.
Улар келган манзилда олий даражадаги бир жойни кўрдилар. Бу ер шундай бир жой эдики, ақл унинг кенглигини идрок қилишга ожизлик қиларди. Бутун осмон ҳатто у ердаги оддий бир хасдан ҳам кичикроқдир. У ерда эҳтиёжсизлик булутидан жала ёғар; момақалдироқ даҳшатли гумбурлаб, тез-тез чақмоқ чақилиб турарди. Гўё оламга бало тўфони ёғилиб, осмонни офат чақмоғи кул қиҳб юборгандек эди. Бу ерда етти кўк бир ҳовуч тупроқча, жаннатда ўсадиган сидра ва тўби каби дарахтлар эса хас каби қадрсиз эди.
Қушларнинг барчаси ўз ҳолига ҳайрон қолишиб, ожизликдан зору паришон бўлдилар. Улар бу ерда юзта ёрқин қуёш ҳам зарранинг юздан бирича қадрсиз туришини кўрдилар. Бундан уларнинг қанот-қууриқларига от туташиб, ўз ҳолларига чексиз надомат билан "во ҳасрато" аута бошладилар.
-    Биз ўттизта хомхаёл қуш кўнглиниизга бўлиши мумкин бўлмаган иш савдоси тушиб, жонимизга ҳар доим ўлим ваҳимасидан қўрқув ёпишиб, бу ёлни босиб ўтиш учун улкан машаққатларни бошдан кечирдик. Умримизни ўтказиб, оҳ, шу мақсадга эришдикмиъъ Бу дарсоҳ шундай азим ва қўрқинчли эканки, бу ерда бизпа на сон бор экан, на салмоқ!
Улар шу сўзларни айтиб, бошларидан дуд чиқаза бошлашди. Бу ҳол сарсонликда овора бўлган қушларнинг кўнглини бузиб, ҳар дамда янги бир умидсизҳкка юз бурдирар эди.
Хуллас, овора ва саргашта қушлар ўз ғамларига чора топа олмай, учиш уcлуън қнвватлари, оғир дард туфайли қўниш учун тоқатлари қcимаган бир пайтда ногоҳ парда орқасидан иззат элчиси гўё давлат қуши каби уларнинг олдига етиб келди. У бу юз бало ипи билан боғланган ва ҳайратда қолган хаста қушлар тўдасини кўриб, уларнинг ҳолини сўрашга майл кўрсатди ва шундай деди:
-    Ҳой, бу тўда қандай жамоатдир?! Бу минг балога мубтало бўлиб, балодан бўлак баҳра тонмаганлар ким экан? Бу паришонҳол ва саргардон, қадру қийматда тупроқ билан тенг бўлганлар ким бўлди? Бу хил таҳқирларга маҳкум бўлиб, бу ҳақоратдан кўзига ҳеч нарса кнъринмаганлар ким?!
Қушлар унга шундай дедилар:
-    Биз хор ва зор бўлган, беҳуда иш қилувчи ожиз ва бееътибор бир гуруҳрниз. Шелл истаб чиқдик ва бу йўлда жонимизни турли азобларга гирифтор қилдик. Шунчалик кўп машаққат тортиб, унинг датгоҳига етишни орзу этгандик. Биз шоҳи бўлмаган бир қўшин эдик. Агар қўшинда шоҳ бўлмаса, у қандай қўшин бўлади? Умр бўйи йўлда машаққат тортиб, юз туман турли хорликлар кўриб, ана шу тарзда неча юз минг бу йўлга мансуб бўлган тўда (улар шунчалик кўп эдики, бундан инсон ақли ожиз қоларди) шу йўлга кириб, ҳалок бўлишди. Бу даргоҳга фақат биз ўттизта қушгина етиб келдик. лстагимиз Симурғ бизга шоҳ бўлиб, барча яхши-ёмонимиздан хабардор боисин эди. Агар бизнинг бу таклифимиз шоҳга маъқул тушса, биздек бир неча зору асир унинг қуллигини бажонидил қабул этар эдик!
Елчи қушларнинг бу сўзларини эшитиб, уларга шундай деди:
-    Эй гумроҳ тўда! Сизлар ақлсизликка ошно бўлиб қолибсиз! Сизлар ошуфтаҳолликка тушиб, димоғингизга пуч хаёлларни келтирмоқдасиз. Шу аҳволда қайси тилингиз билан шоҳнинг номини зикр қилмоқдасиз? Нечук бу фикр кўнглингизга йўл топа қолди?
Сизлар ҳеч нарсага арзимайдиган, балки ундан ҳам паст турадиган бир гуруҳсиз. Шоҳ эса сизларнинг бу пойма-пой андишангиздан юксакда туради. Ўзингиз ҳеч нарсага арзимайсиз-у, яна қизишиб, бекордан-бекорга ҳовлиқасиз! Гўё ўзингизни майжудман деб тасаввур қиласиз! Сизда аслида на сон бор, на ҳисоб бор ва на вужуд! Борман деб туҳмат қиласиз, аммо йўқсиз! Кўнглингиз хомхаёл билан тўла, муддаоин-гизнинг барчаси амримаҳолдир!
Бу ер шундай муаззам жойдирки, ҳатто бунда юз минг қуёш ҳам кичик бир зарра каби нур соча олмайди. Бу ерда юз минг қутурган фил бир ўлик пашшадек гап!
Шундай бир жойда сиз на борсиз, на йўқсиз, балки борлигингиз йўқлигингиздан ҳам камдир!
Бундай беҳуда сўзларни айтмасдан, тезда орқангизга қайтинглар. Агар яна бирор гапингиз бўлса, қайтаётган пайтда айтиб кетинглар!
Бу сўзларни эшитгач, қушларнинг ҳуши бошларидан учиб, уларга ожизлик юзланди, ҳатто тиллари гапга айланмай қолди. Ҳаммалари бир-бирларининг пинжига кириб, умидсизлик ўтида ёна бошладилар. Улар ўзларига ўзлари шундай дер эдилар:
-    Е воҳ! Зое кетган меҳнатларимизга минг афсус! Тортган шунча шиддатларимизга минг афсус!
Агар шоҳ шундай олий даргоҳга эга бўлса, биз каби бир неча хароблар унинг олдида қандай кўриниш беради? У биздек фақирларни назарига илармиди? Ҳайф шунча умид билан ҳаракат қилганларимиз! Ҳайф абадий давлатга эришамиз деб қилган орзуларимиз!
Қушларнинг барчаси чуқур қайғуга, чексиз ҳасрат ва армонга гирифтор бўлдилар. Улар:
-    Биз каби ғамли, орзу ва умидларидан йироқ тушган бир гуруҳ бор эканми?! - дея хитоб қилишди.