Тоғ Каклиги узри PDF Босма E-mail
19.06.2024 20:21

Яна тоғ Каклиги ожизлик кўрсатиб, шундай деди:
-    Эй барча қушларнинг етакчиси! Мен тоғда манзил қургаии қушман. У ерда тилим Аллоҳга мадҳу сано ўқиш билан банддир. Шу тариқа олам элидан этак силкиб, тоғ этагида ором ва ҳаловат топдим. Бу хил узлат чўққисини ихтиёр қилиш сабабли менга толе ўртоқ, бахт ёр бўлди, тоғ хазинаси эса омонлик жойига айланди. Бас, шундай экан, ҳолимга бундай сафар муносибми? Юришим доим кон устида бўлгандан кейин бу ишда орзуим гавҳардир. Маънавий гавҳарни қоига киритиш ҳамон қийин иш бўлиб қолмоқда. Шундай экан, бу йўл менга бемаъни сайрдан бошқа нарса эмас-ку!

Ҳудҳуднинг тоғ Каклигига жавоби

Ҳудҳуд шундай деди:
-    Эй беҳуда хаёлларга берилган! Димоғингда беҳуда хаёлдан бошқа нарса йўқ экан. Тоғ орасида узлатга чекиниб, одамлардан узоқлашдим, деб айтдинг. Аслида бу гўшанишинлик эмас, нафсу ҳавога берилишдир. Тоғ ва чўққилар устида у ёқдан ҳу ёққа тинмай югурганинг-югурган! Ҳар лаҳза телба кишилар каби беҳуда қаҳқаҳа отишинг ҳам ўринсиз. Маънавий гавҳар ҳақида ҳам номуносиб сўзлар айтдинг. Эй, жаҳл билан маст бўлиб, фақат ўзини ўйловчи, сен қаёқдаю маънавият қаёқда! Бу хил ёлғон сўзлар билан муттаҳамлик қилиб, маъно гавҳари ҳақида оғиз очма! Ўз сўзларинг билан асл зотинг пастлигини, бемаъни ва бадбахтлигингни кўрсатдинг. Сен шунчалик ёлғонга мубтало бўлдингки, улардан бошингга юз бало келгусидир.

Ҳикоят

Бир улуснинг толеи паст қаллоб кишиси бор эди. У бир шаҳарга бориб, ўзига "жавҳарий -қимматбаҳо тошларни ажратувчи" деб от қўйиб олди. Ўзи эса эшак мунчоқни фирузадан ажрата олмасди. Нафсини қуюшқондан ташқари cлииқаргунча сохта гавҳарлар ясаб, ўзини гадоликдан халос этди. Шишага ҳар хил ранглар суртиб, уларни лаъл ва ёқут деб қалбакилик қилди. Халқ унинг сохта ишларини чин деб ўйиарди. Бир куни ўша қаллоб шу тарзда ҳунар кўрсатиб, бир бойга оддий парча тошни хушранг қилиб (бўяб), жуда катта пулга сотди. Кўп ўтмай у бу пулни ишлатиб юборди.
Гавҳар олган киши қалбаки ишдан воқиф бўлди: ўша муттаҳам бир тиллалик лаъл биллурни юз минг тиллага сотган экан. Гавҳар эгаси савдодан айниб, сохта гавҳарфлирушни ушлади ва пулини қайтариб беришни талаб қилди. Гавҳарфурушнинг тўлашга ҳеч вақоси йўқ эди. Шунинг учун у муттаҳам қаллобни қийнаб ўлдирдилар.