Шунқорнинг шоҳларга ўхшашлиги таърифида Ҳудҳуднинг мадҳ айтгани PDF Босма E-mail
19.06.2024 20:13

—    Эй баланд осмонни ва шоҳ қўлини ўзига макон қилган Шунқор, марҳабо! Сен қушлар орасида худди шоҳлар каби тожга эгадирсан. Шоҳ бошингга олтин тожни лойиқ кўрган. Сен тожли қушларга бошлиқсан. Шу сабабли шоҳнинг сен билан суҳбат қуришга майли бор. Шоҳ базмида сенга энг олий жой, бениҳоят эҳтиром ва эътибор кўрсатилади. Чунки сенда ўзгаларнинг ўнтасидаги журъат бор, шунга кўра шоҳ сенга ўзгалардан ўн баробар ортиқ яхслии қисматни раво кўрган. Қўли билан бўйнингни силаб-сийпаб эркалайди, бўйнингни дур ва гавҳарлар билан безайди. Сен эса асл шоҳингдан кўп йироқ тушдинг. Энди бу ҳижронни унутиб, шоҳ қўлига қўн ва у ерни ўзингга Ватан қил!