Кабутар парвози тарзида Ҳудҳуднинг парвози PDF Босма E-mail
19.06.2024 20:11

—    Эй Кабутар! Осмонга парвоз қил, ҳавода чарх уриб, ҳар хил ўйинлар кўрсат! Ўз уйингда — қоронғу хонада ўтираверма! Ахир кабутархонада ўтиравериб, шабкўр бўлиб қолдинг-ку! Шоҳ қасрига боришни хаёл эт ва бу орзуни амалга оширишга қанот қоқ! Чунки кўнглинг йликсакликка парвоз қилишдан қолиб, шоҳ қасрининг томига қўнишни унутиб қўйибди.-Қаср султони ҳузурида олий мақом тутиш хотирангдан батамом кўтарилибди. Энди сен у томонга йўл ол! Ўша торн узра қўн ва бу айём гардиши узра бахтиёр бўлгин. Зора у сени ўз ҳузурига қабул қилса ва сен кабутарларнинг асл хони томон йўл топа олсанг!