Ҳудҳуднинг Тўтига хитоб қилиб, уни мақсад йўлига тарғиб этгани PDF Босма E-mail
19.06.2024 20:07

—    Эй ўз нутқининг шуҳрати билан олий мақом тутган ширинсўз Тўти, сайра! Эгнингдаги яшил либосинг билан шоҳни изла, йўлдан озганларга Хизр каби йўл кўрсат.
Енг аввал ўз манзилингни ёдга келтир ва кўнглингни бу умид билан шод айлагин. Сенинг асл ватанинг Ҳиндистон эди. Сен шоҳ бўстонининг махсус ичкарисида яшар эдинг. У ерда шакарларни еб, ширин-шакар сўзлардинг. Сайрашинг — висол шаккаристони эди. Шоҳ қўли — маскану манзилгоҳинг, ўзи эса сўзлашинг ҳолидан огоҳинг эди. Энди сен бу ғурбатдан кўчгил ва яна ўша чаман сари парвоз этгил!