Қушларнинг Ҳудҳуддан Симурғнинг зуҳур этиш ибтидосин сўрашгани ҳамда Ҳудҳуд уларга бу ҳақда афсона ва бу сирли қушдан нишона айтиб бергани PDF Босма E-mail
19.06.2024 18:16

Барча қушлар дедилар:
—    Эй йўлбошчи, бизга бу ишнинг қандай бошланиши ҳақида хабар бер. Агар у султон бўлиб, барча қушлар унга сипоҳ бўлишса, у халқ орасида аввало қай тарзда кўринди? Унинг ҳолати, феъли, номи, сифати ва зотини кирн кўрган? Уни қандай қилиб зиёрат қилиш мумкин? Бу йўлда нималар буюрилгану нималар ман этилганлиги тўғрисида маълумот бер. Чунки буларни айтиш қийин, ақл эса ожизлик қилади, юзта донишманд ҳам бундан девона бўлиши мумкин.