Қушларнинг ўзларига шоҳ истаб, уни топа олмай ҳайрон бўлиб турганларида, Ҳудҳуднинг Симурғ ҳақида хабар бергани PDF Босма E-mail
19.06.2024 18:14

Ҳудҳуд(попушак) ақл нуридан баҳраманд ва раҳбарлик жиғаси билан сарбаланд бўлган бир қушдирки, унинг зотида шараф ва иззат ниҳоятда юксак бўлиб, бошини тўғри йўл кўрсатувчи тож безайди. У Арш олдида парвоз қилади ва Жабраил каби унга ҳам юз хил сирлар аён бўлиб туради.
У мақсад шами васфини куйлаш учун парвонадек ёниб, бу йиғин ичига девонавор ҳолда кириб келди ва шундай деди:
—    Эй, ғофил ва бехабар гумҳ! Сизнинг ушбу ҳолингиз ғафлат аро остин-устин бўлиб ётибди. Чунки сиз учун оламда тенги ва ўхшаши йўқ бир шоҳ борки, унинг васфини айтишга юз минг тил ҳам ожизлик қилади.
У оламдаги барча қушларга шоҳдир, ҳолингиздан доимо огоҳдир. У сизга яқин, аммо сиз ундан йироқсиз. У сизнинг васлингизга ета олади, бироқ сиз унинг фироқида қолгансиз.
Унинг ҳар патида юз минглаб ажойиб ранглар жилва қилади. Ҳар бир рангнинг ўзида яна минг хил гўзал нақшлар бор. Унинг бу нақш ва рангларидан ақл хабардор эмас, тафаккур уни мушоҳада этишга ожиздир. Чунки у ақл билан идрок қилишдан устун бўлиб, шу бўлс ақл уни идрок қилишга йўл топа оҳнайди.
У Қоф деган тоғда яшайди, ўша ерларда уни Анқо деб ҳам атайдилар. Бурун оламда у Симурғ номи билан шуҳрат топган, зоти эса бу олий ва ягона осмон пештоқи аро тўп-тожиқдир.
Сиз у шоҳдан бениҳоя узоқдасиз, аммо у сизга бўйин томирингиздан ҳам яқинроқдир. Ҳар киши тирик бўла туриб, ундан йироқда бўлса, бу тирикликдан ўлим кўп яхшироқдир!