Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг номи билан PDF Босма E-mail
19.06.2024 18:04

Жон қуши ўз сирларини баён қилишга киришар экан, уни Аллоҳга мадҳия ўқиш билан бошлайди. Чунки Аллоҳ барча мавжудотларнинг яратувчисидир. У мангу барҳаёт бўлиб, ундан бошқа ҳамма нарсалар ўткинчидир.

Яратувчи қудратли қалам билан оламни аниқ бир режа остида бунёд қилди. У тўққиз фалакни айланувчи қилиб яратди ва бунинг сирини тушунишда идрокни ожиз этди. Кўкни тун ва кун билан ярқиратиб, уни қуёш ва юлдузлар билан безади. Унда ой гўё осмон тирноғига ўхшаш бўлиб, янги ой эса ўша тирноғдан олинган бир бўлакни эслатади.
Осмонни бетиним ҳаракат қилишга бўйсундирди, Ерни эса унинг бўшлиғида туиғун қилиб яратди. Ер юзини ёмғир билан ювди, натижада чанг ва чирклар ундан тозаланди. Қуруқликни денгиз юзидаги кемага монанд қилиб яратди. Тоғлардан бу кемага унинг мувозанатини сақлаб турадиган лангарлар ясади. Қуёш ўтидан сув қайнаб кетмасин, деган мақсадда денгиз юзига буғлардан парда тортди. Сувда майжуд бўлган қурт ва қушлар ғамини ейишда адолат оламини кўрсатди. Найсон ёмғирига катта шараф ато этди, унинг эҳсони туфайли садаф ичида гавҳар ҳосил бўлди. Дурга у жуда катта қиймат билан ривож берди, оқибатда у тахт аҳлининг тожи учун зебу зийнатга айланди.
Ҳамал ойи билан баҳорни бошлаб берди, унинг ўлчовида кеча ва кундуз тенг болди. Тонг насимини лсо нафасидек эстириб, боғлардаги барча жонсиз нарсаларга жон бағишлади. Боғаро хилма-хил раъно чечакларни ёйиб, чаман гўзалликларини жилвалантирди. Елга ҳузурбахш ҳид ато этди, унинг туфайли дарахтларга қайтадан жон кирди. Тонгни оппоқ ранг билан ёритди, шомни мушкин қора либосга ўради. Қуёшни кундузи порлатиб, ойни кечанинг шамига айлантирди.
Агар у қуруқлик юзасида ҳар хил ғаройиботларни ёйган бўлса, денгизда эса улар бундан ҳам ортиқроқдир. У даштларда қанча жониворларни яратган бўлса, сувдаги сузувчилари бундан юз баравар кўпдир. Қуюнни дашт аро айлантирган бўлса, сув юзида ҳам гирдобни тўлғантирди.
Сувни оловга душман қилиб яратди, шамолни эса тупроққа зид қилди. Яратувчининг қудрати билан ана шу бир-бирига зид тўрт нарса инсон вужудида бир бутун ҳолда бирлашди.
Бутун оламни яратишдан мақсад лнсон бўлиб, у ҳамма мавжудот ичида тенги йўқдир. Инсон кўнглини турли билимлар хазинаси қилди ва бу тилсим ичида Аллоҳ ўзини яширди. лнсоннинг ажойиб жисми бир махфий сир хазинаси ўлароқ ўзида ана шу ганж тилсимини сақлайди. Бу тилсим жон болиб, у ўша хазинада туради ва унга посбонлик қилади. Эй жон! Сени бу хилда яратилишингга чексиз офарин!..
Чунки У ўз сирининг хазинасини очмоқчи бўлганида, уни на само, на ер қабул қилди. Инсондан ўзга нарсалар жаҳолатга ботиб, унинг хитобини англамади ва бу сирни қабул этмади. Шунинг туфайли инсон бошқа барча нарсалардан мумтоз қилиб яратилди ва "Кунту канзан..." сиридан хабардор этилди. Унинг бошига тўғри йўлдан бориш тожи қўйилди, шараф меърожига cлииқиш эса унинг қисмати бўлиб қолди.
Ҳатто олам ичра бутун малакларга пешво бўлиб, уларга саждагоҳ бўлган ҳамда уларни ўзига бўйсундирган, дунёдаги барча жинлар ва малоикалар бошлиғи вазифасини бажарган шайтон, гарчи у бутун оламга эгалик қилиб, неча минг йил зуҳду тоат билан
Аллоҳ амрига итоат айлаган бўлса ҳам; ва ҳатто ер юзида ва мовий осмонда у сажда қилиб бош урмаган бирон қарич бўш жой қолмаган бўлса ҳам; у шундай юксак саодатга эришиб, ҳақ ёдидан ўзга бирор нафас олмаган бўлса ҳам, ўз хизматлари ва Аллоҳга яқинлигига суюниб кетди ҳамда бундан унда ғурур пайдо бўлди.
Натижада у бу ажойиб Инсонни кўзга илмади, унга бошқа малоикалар каби сажда қилмади. Яратувчининг бу амрига бўйин эгмай, таъна кўзи билан қараганидан унинг бўйнига шу он лаънат ҳалқаси солинди. Зероки, унинг кўнгли итликни ҳавас қилган эди, шу сабабли ҳам бўйнига итлар каби лаънат тасмаси боғланди. Шунинг учун ҳам у Инсон зотига доимий рақиб бўлиб, унинг имонини йўлдан урувчи ашаддий душманга айланди. У қиёматга қадар ана шу хил иснодга дучор бўлиб, дўзах олови, макр ва адоват қўзғатувчи номини олди. Хуллас, у шунчалик катта шараф билан малоикалар бошлиғи бўлса ҳам, такаббурлиги учун абадий рад қилиниб, малъунликка гирифтор бўлди. Унинг бу қисмати бутун осмон ва ер юзидагиларга ибрат бўлиб қолди.
Шундай қилиб, (Аллоҳ) Инсон жисмини бир ҳовуч тупроқдан чиройли қилиб яратди, унга одамийликнинг ажойиб шаклини берди. Ҳам уни ўз сиридан хабардор қилди, ҳам халифалик билан сарфароз этди.
Агар шайтон бош тортиш билан офатга гирифтор бўлган бўлса, инсон ўзини тупроқдек паст олиш билан эътиборга лойиқ бўлди. лнсоннинг саждагоҳ болишини таъминлаган ҳам, шайтоннинг ҳайдалиши ва рад этилишини муносиб кўрган ҳам унинг Ўзи! Шайтонни нуқсонли айлаган ҳам, инсонни суюкли айлаган ҳам - Ўша! У нима қилган, бу нима қилган бўлса — Унинг ўзи билади, ўзга бу ишни қила олмайди, ҳар не қилса — У қилади. Унинг ҳикматларидан киши воқиф эмасдир, зероки, бу иш кишининг қўлидан келмайди. Ҳамма ишни унинг ўзи қилади ва унинг ўзи билади — бутун ҳикмат ана шундадир! У ўхшаши йўқ бир Подшоҳдирким, унинг на шериги, на тенги, на вазири бордир.
Эй Яратувчи, қудратингга юз офарин! Сендан ўзга йўқдир, бор десалар ҳам, у — Сенсан! Фақат Сен мавжудсан ва борлиқ кўркисан. Ҳам бирлик, ҳам қадр этувчилик арзандасисан. Бирлик ҳам, борлиқ ҳам Сенда; тириклик, қодирлик ва шафқатлилик ҳам сенинг Ўзингда!
Агар шафқат денгизингда мавж кўтарилса, у ҳар қандай катта гуноҳнинг ҳам баҳридан ўта олади.