Граф Монте-Кристо PDF Босма E-mail

А.Дюма-отанинг «Граф Монте-Кристо» (1845-1846) романи қаҳрамони — Эдмон Дантес. Асарнинг ҳақиқий прототипи бўлган Монте-Кристо тарихини Дюма Париж полицияси архивларидан олган. Этикдўз Франсуа Пико, зўравон ҳазил қурбони бўлиб, Фенестрель қамоғига ташланган. У ерда италянлик диндор маҳбусга қараб, унинг эҳтиёжига ёрдам беради. Мазкур маҳбус унга катта бойликни мерос қилиб қолдиради. Озодликка чиққанидан сўнг Пико ўз душманларидан ўч олади, лекин ўзи ҳам улардан омон қолган бировининг қўлидан ҳалок бўлади. «Монте-Кристо» номи Эльба ороли яқинидаги кичик орол номи билан боғлиқ бўлиб, романда Наполеон тимсолида акс этган рамзлардан бири сифатида намоён бўлади.
Дюманинг қаҳрамони — ёш Эдмон Дантес, унга ҳасад қиладиган ва қўрқоқлар томонидан хиёнатга учрайди. У Марсел кемаси «Фараон»нинг капитани ёрдамчиси, гўзал Мерседеснинг бахтли совчисидир. Бироқ, у етти йил Иф қамоғида маҳбус бўлиб қолади ва у ерда Аббат Фариа билан учрашади. Аббат унга катта бойликни мерос қилиб қолдиради ва ўз ўлими билан унинг қочишига йўл очади. Эдмон Дантес «ўлиб», Монте-Кристо сифатида қайта туғилади ва ўч олиш ғояси билан қайтади. Бу вақт давомида у жуда бой, қудратли ва ўз ҳаёти ҳақидаги афсонани яратган сирли шахсга айланади. У ўзининг ҳар бир ҳаракатини синчиклаб режалаштиради ва турли қиёфаларда намоён бўлади: аббат Бузони, денгизчи Синдбад, лорд Уилмор. Роман охирида унинг душманлари — Кадрусс, Данглар, Фернан ва Вильфор — жазоланади, лекин керакли қониқиш на Монте-Кристо ва на ўқувчида пайдо бўлади, фақат соддақалб ёш ўқувчиларнинг қувончи учунгина.
Бу жиҳат Монте-Кристони Дюманинг барча ёшлар учун яратилган «Уч мушкетёр» қаҳрамонларидан ажратади, бу асарда абадий дўстлик ва биродарлик муҳаббати бор. Қаҳрамон шунчалик ўзгарадики, илгари таниш бўлган одамлар уни танишолмайди. Унинг ички қайта туғилиши — унинг характеридаги асосий мотивдир. Монте-Кристо мўъжаз ва бемалол Дантеснинг оддийликдан бўлак жиҳатларини кўрсатиб беради. Монте-Кристо образи типологик жиҳатдан Одиссей ва Юсуфга ўхшайди: узоқ йиллардан кейин яқинлари томонидан танимасдан учратиладиган қаҳрамонлардан бири сифатида.
Дюманинг қаҳрамони катталашмайди, балки қайта туғилади. Масала шундаки, Эдмон Дантеснинг соддалиги ва ишонувчанлиги Монте-Кристонинг романтик сирлиликка тўла дунёсида шайтонликка айланади. Эдмон табиий ҳаёт кечирса, граф Монте-Кристо ўз ҳаётини бошқармасдан, бошқаларнинг ҳаётини бошқаради. Шу билан у фақат иштирокчидан «муаллиф»га айланиб, Э.Л. Войничнинг «Ўват» қаҳрамонидан ажралиб туради. У пул ва ҳокимиятдан ҳузур ололмаган, бойлик ва куч билан ўч олувчи образ сифатида намоён бўлади. Ҳаддан ташқари қудратли бўлгани учун, у нормал инсон эмас, балки мифологик персонажга айланади ва ўзини олий адолатни амалга оширувчи деб билади.

Абу Муслим тайёрлади