Алдар-Кўсе — қаҳрамон, қозоқ халқ достонлари ва афсоналарида учрайдиган ижтимоий типаж, юмор ва сатира асосида қурилган миниатюра ва латифалар қаҳрамонидир.
Алдар-Кўсенинг адабий образи
Алдар-Кўсе ҳақида кўплаб машҳур афсона ва латифалар мавжуд. У — камбағал оила фарзанди, айёр ва чаққон, доимо камбағалларни ҳимоя қилади. У ўз ақли ва эпчиллиги билан бой ва очкўз кишиларни, танбал ва аҳмоқларни, ҳатто шайтонларни алдайди ва жазолайди. Алдар-Кўсени қозоқларнинг Робин Гудига қиёслаш мумкин, лекин унинг қуроли камон ёки ўқ эмас, балки ақл ва сўздир. У шунингдек қирғиз, туркман, ўзбек ва татар халқлари фольклорида ҳам учрайди.
Бошқа халқлардаги ўхшаш образлар
Алдар-Кўсега ўхшаш образлар қуйидаги халқларда ҳам учрайди: арабларда — Жўха, арманларда — Пулу-Пуги, баъзи шарқ халқларида, шу жумладан қозоқларда ҳам — Хўжа Насриддин (Алдар-Кўсе билан бирга), қарақалпоқларда — Омирбек, қирғизларда — Ахмет-ака, туркманларда — Кемине, фламанд ва немисларда — Тил Уленшпигель, яҳудийлар-ашкеназларда — Ҳершеле Острополер, румынларда — Пэкале ва бошқалар.
Исм
Алдар-Кўсе лақабининг маъноси рус тилида «Соқолсиз айёр» деганига тўғри келади: «алдар» — айёр, ҳийлагар, тезкор, «кўсе» — соқолсиз.
Абу Муслим тайёрлади
|