Ҳусн ва Ишқ аҳди Шерозда бир кун мавъиза қилиш учун бир мажлисга бораётган эди. Йўлда бир аёлни кўрдики, қизига насиҳат қиларди: - Эй фарзанд, ҳуснингни элга кўп кўрсатмаки, хору беэътибор бўлур. Шайх деди: - Эй насиҳатгўй, ҳусн ёлғиз ва танҳо қолмоққа рози эмас. Ҳусн борича Ишқ билан яқинликни истар. Ҳусн ва Ишқ азалда аҳд боғлабдурларки, бир-биридан айри бўлмагай. Муридлар бу сўзни эшитибоқ уларга анча важду ҳол юзланди ва баъзилари шу ҳолда жон таслим қилдилар.
|