06. ОЛТИНЧИ СЎЗ PDF Босма E-mail

Қозоқнинг бир мақолида: “Ҳунарнинг олди – бирлик, ризқнинг боши – тириклик”,- дейилади. Бирлик қандай элда бўлади, қандай қилса тотув бўлади, буни билмайди. Қозоқ бирлик дегани от ўртоқ, ош ўртоқ, кийим ўр- тоқ, давлат ўртоқ бўлса керак, деб ўйлайди.
Шундай бўлгач, бойликдан нима фойда, қаш- шоқликдан нима зарар? Оғайинлар қури- май, бойлик излашнинг нима кераги бор?
Йўқ, бирлик – ақлга бирлик, молга бирлик эмас. Молингни берсанг, отаси бошқа, дини бошқа, қони бошқалар ҳам тотувчилик қи- лади! Агар тотувчилик молга сотилса, он- турганликнинг боши – шу. Оғайин бўлса, олмай тотувлик қилиши керак. Шунда ҳар ким насибасини Худодан тилайди, бўлмаса, Худодан тиламайди, чора изламайди. Авва- ло, бирига бири бало излайди. Ё тусини, ё қиёфасини ўзгартиб, бўлмаса, бир бало қи- либ, ишқилиб, бири-бирини алдашнинг йўлини излашади. Буларнинг қаеридан бир- лик чиқади? «Ризқнинг боши – тириклик», – дейди.
Бу қандай тириклик? Бу жоннинг танадан чиқмаганлигими? Йўқ, ундай тириклик итда ҳам бор. Бундай тирикликни қиммат баҳола- ган одам ўлимни ёв кўриб, охиратга душман бўлади. Жонини асраб, ёвдан қочиб, қўрқоқ атаниб, меҳнат қилишдан, хизмат қилишдан қочиб, эринчак атаниб, шўрлик атаниб, ҳа- ётда ҳалиги айтилган ризққа душман бўлади.
Чинакам тириклик бундай бўлмайди. Кўк- раги, кўнгли тирик бўлса, шуни тирик деб айтади. Ўзинг тирик бўлсанг-да, кўкрагинг ўлик бўлса, ақл топишга сўз уқмайсан. Ҳалол меҳнат билан эринмай, мол топишга ғайрат қила олмайсан.
Иллатли, ялқов, найрангбоз,
Текин томоқ, текин ош.
Сиртдан пишиқ, ичдан нос,
Ортин ўйлаб уялмас
Бўлиб  юриб,  тирикман  дегандан  кўра
Аллоҳ юборган ҳақ ўлим ҳукми ортиқ.

1891