04. ТЎРТИНЧИ СЎЗ PDF Босма E-mail

Ҳар бир пайқайдиган одам билса керак: кулги ўзи бир мастлик эканини, ҳар бир маст кишидан ғофиллик кўп ўтишини, ҳар бир мастнинг сўйлаган кезида бошни оғритиши- ни. Кулгига қаттиқ берилган киши на тирик- чилик, на ақл, на уят билан иши бор, умрини ғофиллик билан ўтказади. Ғофиллиги сабаб кўп хатолар қилган бундай кишининг, ўлма- са, бу дунёда, ўлса, охиратда боши оғримай қолмаса керак.
Ҳар бир қайғу-ҳасрат оғушида юрадиган ўйчил одам дунё тирикчилигида ҳам, охират юмушларида ҳам ўзгалардан йиғнақроқ бўлади. Ҳар бир йиғноқлик охири кенгиш бўлса керак. Доимо қайғу-ҳасратда юра оламизми ўзи? Доимо кулмай юришга жон чидай олар- микин? Йўқ, мен доим қайғу-ҳасратда бўл демайман. Лекин қайғу-ҳасратсизлигимиздан қайғу-ҳасрат қилиб, қайғу-ҳасратсизликдан қутулиш йўлини излаш ва топиш керак. Ҳар бир ўринли ҳаракатнинг ўзи-да қайғу-ҳасратни озайтади, қайғу-ҳасратни ўринсиз кулги билан озайтма, ўринли ҳаракат билан озайт!
Чиқар эшигини топа олмай, қайғу-ҳасрат- нинг ичига кириб олиб, қамалиб олишнинг ўзи ҳам бир онтурганлик. Яна ҳар бир ёмон кишининг қилиғига кулсанг, ундан роҳат- ланиб кулма, изза бўлганидан кул, иззали кулгининг ўзида қайғу бор. Шунда бундай кулгили ҳолга ўзинг ҳеч тушмайсан, ҳар бир яхши одамнинг яхшилик топганига роҳатла- ниб кулсанг, унинг яхшиликни яхшилигидан топганидан ибрат олиб кул. Ҳар бир ибрат олмоқнинг ўзи кишини мастликдан, ғофил- ликдан сақлайди, вақтида тўхтатади. Кўп кул- гининг баринида мақтаганим йўқ, уларнинг ичида бир кулги борки, у Худо яратган, ўрни билан ичдан, кўкракдан, юракдан чиқмайди, балки қўлдан ясалиб, бет-оғзини сиртдан ту- заб, асл кулгининг оҳангига ўхшатиб, яхши кўриниш учун кулинадиган бўяма кулгидир.
Одам боласи йиғлаб туғилади, койиниб ўлади. Икки ўртада, бу дунё роҳатининг қай- да эканини билмай, бири-бирини ангниб, би- ри-бирига мақтаниб, асл умрни эътиборсиз, бекорга, ярамас қилиқлар билан хор қилиб ўтказади-да, умр сўнгида бор молини сотиб ҳам бир кунлик умрни топа олмайди.
Қувлик қилиш, кўз сузиб, тиланиб, одамдан фойдаланиш – ҳунарсиз итнинг иши. Аввало, Худога сиғиниб, иккинчи, ўз ғайратингга суя- ниб, меҳнатингга ишон, меҳнат қилсанг, қора ер ҳам беради, қуруқ қўймайди.

1891