03. УЧИНЧИ СЎЗ PDF Босма E-mail

Қозоқнинг бир-бирига терс, зиёнкаш, бирининг тилагига бири қўшилмайдиган, рост сўзи оз, амалга талашгич, ялқов бўлишининг сабаби нима? Оламга таниқли барча донишмандлар аллақачон айтишганки, ҳар бир ялқов киши қўрқоқ ва ғайратсиз келади; ҳар бир ғайратсиз қўрқоқ ва мақтанчоқ келади; ҳар бир мақтанчоқ қўрқоқ, ақлсиз ва нодон келади; ҳар бир ақлсиз, нодон орсиз келади; ҳар бир орсиз, ялқов кимсадан сўрамсоқ (ти- ланчи), тўймас, ҳунарсиз, ҳеч кимга дўстлиги йўқ кимса бўлади.
Бунинг бари тўрт оёқли молни кўпайти- ришдан бошқа ўйнинг йўқлигидан. Экинчи- лик, савдо, илм сингари нарсаларга интилин- са, бундай бўлмас эди. Ҳар бир мол излаган молим кўп бўлса, ўзим ҳам, болаларим ҳам молли бўлсак эди, дейди. Моли кўпайса, улар- ни молчиларга боқтиришни, ўзлари эса, этга, қимизга тўйиб, сулувни қучиб, югурик отларни бойлаб ўтиришни орзу қилади. Мабо- до қишлов жойи торлик қилса, аризабозлик қилиб, обрўси-ю бойлигидан фойдаланиб, бировнинг қишловини сотиб олиш, эпини қилса, тортиб олишни ўйлайди. Қишловидан айрилган эса ё бошқа бировга тирғалади, ё бўлмаса, жой йўқлигидан элдан кетади. Ҳар бир қозоқнинг ўйи – шу.
Шулар бир-бирига дўстликни ўйлай ола- дими? Қашшоқ кўпайса, ҳақи кам бўларди, молдан айрилганлар кўп бўлса, қишлови бў- шаб қоларди деган ўйда мен унинг қашшоқ бўлишини, у менинг камбағал бўлишимни ис- таб, бошидан бир-биримизга ичимизда душ- манлик соғиндик. Бу душманлик сал нарсага сиртимизга чиқса, ёвлашдик, довлашдик, пар- тиялашдик. Шундай вақтларда сўзим ўтимли бўлсин деб, эплаб мол йиғишга, кучим етимли бўлсин деб, амалга ёпишдик, бийликка талаш- дик.
Шу сабаб унинг боласи бошқа ёқларга бориб, меҳнат қилиб, мол топишга уринмай- ди, экинчилик, савдони керак деб билмайди.
Сафдошларини қандай кўпайтиришни бил- маётган партия тузганлардан бугун бировига, эртага бошқасига, навбати билан ўз бошини сотиб юради. Ўғрилар тийилмайди. Эл тинч бўлса, ўғрини ҳеч ким суямас эди. Эл бўлин- гандан сўнг, ким онт ичиб, оқлаб, ҳаромли гини ёқлаб, суяйман деса, шунга тараф бўлиб суяниб, ўғирликни бурунгисидан аллақанча оширади.
Элдаги яхши одамларнинг барининг усти- дан «чопди», «талади» деб қуруқ ёлғондан иборат ариза бериб, уголовный1 иш қўзғата- ди. Унга дознание – тергов чиқаради. Бояги яхши одам сайловдан ўтмаслиги учун кўрма- ганини кўрдим, дейдиган ўтирикчи гувоҳлар ҳам аллақачон тайёрлаб қўйилган бўлади.
У одам бошини қутқармоқ учун ёмонларга ялинса, унинг-да одамлигининг кетгани, агар ялинмаса, терговга, судга тушган одам бўлиб, ҳеч бир хизматга ярамай, боши хатарга тушиб ўтгани. Бўлис бўлиб олганлар қувлик, ҳаром- лик билан бўлисликка етгандан сўнг, мўминни қадрламайди, ўзидай ҳаром, қувларни қадр- лайди, менга дўст бўлиб ёрдами тегади деб, мабодо ёвлашгудай бўлса, менга зарар етка- зиш қўлидан келади деб ўйлайди.
Шу кунларда қозоқлар ўртасида: «Иши билмас, киши билар» деган мақол чиқди. Бунинг маъниси: «Ишингнинг тузук бўлганидан эмас, амалдор, эпчил кишинг бўлганидан ниятингга етасан» дегани. Одам уч йилга бў- лис бўлиб сайланади. Биринчи йили элнинг «Сени биз сайламадикми?»- деган миннати билан куни ўтади. Иккинчи йили ким янги номзод бўларкин, деган хавотир билан куни ўтади. Учинчи йили сайлов яқинлаб қолгани- дан яна бўлис бўла олармикинман, деган ўй билан куни ўтади.
Энди нима қилиш керак? Қозоқ халқининг бундай бузуқчиликка ботиб, йилдан йилга ту- банлашиб бораётганини кўрганимдан сўнг мен бундай ўйга келдим: халқнинг бўлисликка сайлайман деган кишиси имкон қадар ўрисча образование1 олган киши бўлсин. Агар ўрта- ларида шундай киши йўқ бўлса ёки бор бўл- са-да сайлашни истамасалар, бўлис уезный начальник2 билан военный губернаторнинг назначениеси3 билан бўлади дейилса, халққа кўп фойдали бўларди. Бунинг сабаби: аввали, амалга ўч қозоқ ўз болаларига образование беришга тушадики, буям фойдали иш, иккинчидан, назначение билан бўлган бўлислар одамлардан эмас, улуғлардан қарздор бўлар эди. Ва яна назначение қилинганда терговга тушгани ёки сўров берганига қаралмаса эди, ёлғон даъво қилувчилар озаяр, балки йўқолар эди. Ва яна ҳар бир бўлис ўз элида старшина бошлиқ бир бий сайлаганининг халққа кўп зарар бўлгани кўриниб, синалиб билинди. Бу бийлик дегани бизнинг қозоқнинг орасидаги ҳар бир сайланган кишининг қўлидан кела- вермайди. Бунинг учун бурунги «Қосимхон- нинг тўғри йўлини», «Эшимхоннинг эски йўлини», оз деганда, Товкахоннинг Култепа бошида ҳар куни кенгаш қилганда қўллайди- ган «Етти ёрғи (тузуги)»сини билиш керак.
Ҳам у эски сўзларнинг замон ўзгаришлари билан эскириб, бу янги замонга келишмай- диган жойлари бўлса, унинг ўрнига муносиб қарор чиқариб амал қилдира оладиган киши бўлиши керак. Бундай киши жуда оз ёки бу- тунлай йўқ.
Қозоқнинг аҳволини яхши биладиган бу- рунғи одамлар айтишган: «Бий икков бўлса, дови тўртов бўлади» деб. Унинг маъниси – агар тоқ бўлмаса, жуфт бийлар талашиб, ғавғони кўпайтаверади, деб айтилган сўз.
Бундай қилиб бийларни кўпайтгунча ҳар бир бўлисда эл орасидан ақли бутун, билимли уч- гина киши йилини белгиламай сайланса, улар ёмонлиги ошкор бўлиб, бўйнига қўйилганда- гина амалдан туширилса, бўлмаса туширил- маса.
У бийларга даъвогар одамлар қолмай, ик- кови икки кишини бийликка танлаб олиб, устига бировни посредникка сайлаб олишса: агар шунгаям келиша олмасалар, бояги уч бийнинг бирини олиб ёки жеребя2 билан сай- лаб олиб, шунга бўйсунилса, ғавғо чўзилмай, битимга келинарди.

1891