02. ИККИНЧИ СЎЗ PDF Босма E-mail

Мен бола кезимда бизнинг қозоқлар сарт- ни1 кўрса: “Энангни урайин, кенгқўлтиқ, чул- дираган тажик, уйнинг тепасига соламан деб орқасига қамиш ортган, бутадан қўрққан, бир-бирини кўз кўрганда “ака-ука” дейишиб, бири чиқиб чиқиб кетса, иккинчиси қизидан сўккан, “шарт-шурт” қўядиган шулар”,- деб кулишарди.
Нўғайни кўрса, уни ҳам сўкиб: “Туядан қўрққан нўғай, отга минса чарчаб, яёв юрса дам олади, нўғай деганча ноқай (довдир) де- сангчи, ҳеч нарсага арзимайди, солдат нўғай, қочқин нўғай, бошолшиқ2 нўғай”,- дер эди.
Ўрисга-да кулгувчи эди: “Овулни кўрса, босган, ёмон, сассиқбош ўрис елдек от сура- ди, калласига нима келса, шуни қилади, “узун қулоқ” (хабарчи)ни топиб беришни талаб қи- лади, ким нима деса, шунга ишонади”, – деб.
Шунда мен ўйлагучи эдим: Эй, Худо-ей!
Дунёда биздан бошқа халқнинг бари онтур- ган, ёмон бўлади экан, энг дуруст халқ биз эканмиз деб, ҳалиги айтилмиш сўзларни бир улкан ҳақиқат билиб, қувониб, кулгувчи эдим.
Энди қараб турсам, сартнинг экмаган эки- ни йўқ, етиштирмаган меваси йўқ, савдогари- нинг бормаган ери йўқ, қилмаган ҳунари йўқ.
Ўзи билан ўзи бўлиб, ҳеч бир шаҳри бир-би- ри билан ёвлашмайди. Ўрисға қарагунимизча қозоқнинг ўлигининг кафанлигини, тириги- нинг кийимини шулар еткизиб турди. Ота- си боласига кўзи қиймаган молингни шулар тўдалаб ҳайдаб кетиб турди-ку. Ўрисга қара- гандан сўнг ҳам ўриснинг ҳунарларини улар биздан олдин ўрганиб олди. Улкан бойлар ҳам, улкан муллалар ҳам, эплилик, кўркамлик, сиполик – бари шуларда.
Ноғайга қарасам, солдатликка ҳам чидай- ди, қашшоқликка ҳам чидайди, қазога ҳам чи- дайди, мулла, мадраса сақлаб, динни сийлашга ҳам чидайди. Тер тўкиб меҳнат қилиб, бойлик ортириш йўлини ҳам шулар билади, салтанату ҳашам ҳам шуларда. Тўймас томоғимиз учун уларнинг бойларига биримиз батрак, бири- миз хизматчимиз. Бизнинг энг бойимизни:
“Пол сининг тарбайған айағинг иле басирға тугил, чиқ, сассиқ қазақ”,- деб уйидан қувиб чиқаради. Бунинг бари – бири-бирини қувиб хор қилмай, тирикчиликка уриниб, ҳунар то- пиб, мол топиб, зўр бўлганликнинг белгиси.
Ўрисга-ку айтарга сўз ҳам йўқ. Биз улар- нинг қулича ҳам эмасмиз. Бояги мақтанчоқ- лик, бояги қувонч, бировларни мазах қилиб айтган сўзларимиз қайда қолди?

1890