48. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 03:54

Душман алдовига учма; маддоҳ хушомадини чин дема. Душманнинг ғарази ўз ёмон ниятига етмоқдир; мақтовчининг мақсади — хорлик билан сендан инъом олмоқдир. Агар иккаласига илтифот қилмасанг ва қабул қилишни лозим билмасанг, бири ўз мақсадинипг ижро-сидан тухтайди ва тадбири мужмал бўлади ва иккинчиcининг мақтови ҳажвга айланади.
Маснавий:
Унисининг ғарази—ўз муддаоси,
Бунисининг қасди — инъом илтимоси.
Агар сендан улар қаноатланмаса,
Бири душмаи бўлади, бириси эса ҳажв қилади.