Қозилар туғрисида PDF Босма E-mail
19.06.2024 16:38

Қози мусулмонлик биносининг таянчидир ва мусул-монларнинг яхши ва ёмон ишлари юзасидаи ҳукм чиқа-рувчидир. Қозининг кўнгли дин илми билан тўла, дунё-вий билимлардан хотири хабардор бўлиши керак. Хами-рида шахсий манфаатга майл бўлмаслиги, соф кўнгли иккиюзламачилик иллатидан холи булиши лозим. Қозининг мақкамаси шариат илмининг хазинаси бўлмоғи; у ҳукм вақтида ошнога ҳам, бегонага ҳам бир савияда қа-рамоғи лозим. Унинг билимдонлигидан ва қалби покли-гидан кишилар кўнглида унга ҳурмат ва шукуҳ; ишга диққат-эътибор ва фаросат билан муносабатда бўлиши-дан бедиёнат — виждонсизларпинг юрагида ғам-андуҳ; кўнгли ҳақ каломлари билан кучли; ҳукмлари ҳадисларга асосланган. У шаръий ҳийлаларни ўз кўнглига, ҳуқуқшуносларнинг шубҳали алдовларини эса замирига йўлатмаслиги керак; порахур муфтилар уиинг қошида тубан ва хор; ҳийлагар вакиллар унинг қаршисида айб-дор бўлмоғи зарур.
Агар илмсиз қози ичкиликхўр бўлса, уни ўлдирмоқ керак ва дўзах ўтига етмасданоқ куйдирмоқ керак. Агар қози порахўр бўлса, ислом дини қўрғонига рахна солув-чн бўлади; агар у ўзи пора бернб, қозилик мансабига ўтирган бўлса, пора эвазига шариат қонунини буза олади.
Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги — тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим. Ахир, тўғри чизиқ оғ-дирилса, эгри бўлади. Чолғу асбобининг тори созланмаган булса, овози бузилади. Модомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозинипг шиори тўғри-лик ва адолат бўлмоги лозим.
Қозининг оёғи туғрилик кўпригидан четга тояр экан, жони жаҳаннам тубида бўлади. Қозилик ишини қандай хоҳласам, шундай қиламан дейиш ҳаёсизлик ва ёлғончиликдир.