Қураму Ўгдулмишга Ўзғурмиш вафот этганини айтади |
![]() |
Ўзғурмиш муриди Қумору аста Ўгдулмишга салом берар дилхаста.
Айтар: “Ўгдулмишдан бўлдик биз жудо, Сабру тоқат берсин сенга ҳам Худо.
Дунёдан бош олиб кетди қардошинг, Парвардигор ўзи бўлсин йўлдошинг.
Фарёд чеккан билан фойдаси йўқ ҳеч, Ҳамма ҳам кетади эртами ё кеч.
Дунёга ҳеч кимса устун бўлмайди, Пайғамбар бўлса ҳам мангу қолмайди. Ажал қилар барча дилларни пора, Унга қарши топиб бўлмайди чора”.
Ўгдулмиш оҳ-фиғон тортар дафъатан, Ва лекин тақдирга у ҳам берар тан. |