Камбағаллар билан аралашишни ўргатади |
![]() |
Булардан бўлагин ғариблар билгин, Едир-ичир, сийлаб яхшилик қилгин.
Дуо қилар сени улар, эй қардош, Дуо билан бахтинг кулар, эй қардош.
Улардан тилама жавобан товар, У дунёда берар роҳат диловар.
Дуч келар эл ичра минг турфа киши, Сенинг ё уларнинг тушса гар иши,
Ҳал қилиб мушкулин берсанг гар ҳақин, Бўлар сенга барча кишилар яқин.
Топиб икки жаҳон иқбол-бахтин ҳам, Эгалласанг, не тонг, шуҳрат тахтин ҳам. |