Абу Солиҳ Музаййин Босма

Хилват соҳиби
Хилват соҳиби эди. Саҳл бин Абдуллоҳ Тустарий дебдурки, менга Абу Солиҳ билан суҳбат тутмоқ орзу эди. Бир марта Маккада уни кўриб қолдим ва ўз ниятимни билдирдим.
Деди:
- Эй Саҳл, эртага Абу Солиҳ ўлиб қолса, ким билан суҳбат тутгайсан?
Дедим:
-Билмадим.
Деди:
- Бугундан мени ўлган деб ҳисобла.
Ўша заҳоти кўзимдан ғойиб бўлди.