| 113. ТАНБИҲ |
|
| 27.06.2024 18:54 | |||
|
Гўзал кўнгилни очади; хунук ҳаётни ўкситади. Яхши хулқли гўзал — жаннат ҳуридир; ёмон табиатли хунук — дўзахбоп девдир. Номард — қандай бемаъни гапларни айтмайди? Товуқ — қандай нажосатларни титмайди? Яхшиларнинг ҳунари — сўзида; бўзчиларнинг ҳунари бўзида. Пасткаш мақтангани билан буюк бўлмас; эчки югургани билан кийик бўлмас...
|