Ақлли одам эл хатосини кўриб, хулоса чиқаради ва тўғри йўлни танлайди. Буни у хатосини бошқалар сезишидан ва юзига солишидан олдин қилади. Қитъа: Оқил бошқаларда хато кўрса ўзини тортади, Ўзини тўғри йўл сари мойил қилади. Унинг хатосига эл эътироэ билдириб, Юзига қараб айбини айтишига ўрин қолдирмайди.