Нафс балосига учраган одамнинг ейишдан бошқа, ҳунари йўқ; худбин одам гап сотишдан бўлакка ярамайди. У бири ҳаром овқатдан роҳатланади; бу бири эса доим ўзини мақтаб ором олади. Маснавий: У бири луқма овқат ва насиба сўзини Гапиравериб ўзини овутади. Буниси эса ўз қилиқларини мақтай бериб, Базм ва йиғинларни тўлдиради.