Тинч ва хотиржамлик билан ичилган ёвғон умоч, хижолат ва машаққат билан ейилган қандли кулчадан яхшироқ. Эски чопон билан бемалол тупроқда ўтирмоқ — зарбафт тўн кийиб биров олдида тик тургандан яхшироқ. Қитъа: Ўзидек бир кийсага қарам бўлиб, Шодлик билан атлас-кимхоб устида ўтиргандан Барча қийновлардан хотирни жам қилиб, Камбағаллик бўйраси устида ўтиришлик кўп ортиқдир.