Ҳар бир давлатманд тириклигида хайр-эҳсон қилиб одамларни хурсанд қилмаган экан, ўлганидан кейин уни ҳеч ким дуо билан ёд этмайди. Эҳсон—тирикликда яхши ном қолдирмоқдир... Қитъа: Агар инсонда барча гўзал фазилатлар Жам бўлса, уларнинг отини эҳсон деб атайдилар. Шулардан бири сахийлик, бири эса мурувватдир, Булар булмаган инсон инсон эмасдир.