Ҳар бир ташвишли иш — мол сарф этиш билан тузаладиган булса, шуни қил, акс ҳолда жонга хатардир. Мол сарфлаш билан қутилишни ғанимат бил, саломатликка томон юриш қил. Қитъа: Пул билан зарарни қайтариш мумкин бўлса, Бундай ишда киши сусткашлик қилиши хатодир. Тангрини паноҳ айлаб, айни вақтда Бу хайрли ишни бажаришда тез суръат кўрсат!