Шилқим гадойлар тўғрисида |
|
21.06.2024 11:45 |
Тиланчи ва гадойларнинг кўпчилиги беғайрат ва беҳаёдир. Қундузи уйма-уй кезмоқлари — шилқимлик билан элдан олмоқ, ҳамда кечалари келиб ўғирлаш ниятида халқ молига кўз солмоқ учун. Гадой—хайр қилувчидан неъмат олса, ундан рози бўлмайди; ҳадя берувчига узр айтишга тили бормайди. Еган билан очкўзлардек меъдалари тўймайди; тилаган билаи чанқоқ касалига йўлиққаи бемордек ташналиги қопмайди. Қовоқ ва качкуллари бангиларнинг хилма-хил хаёли билан тўла; тўрвалари эса риёкор сўфилар кўнглидек турли-туман нарсаларга тўла. Гадой тугиб қуйган ақчасини ювғичидан бошқанинг очмоғи маҳол; ерга кўмган тангаларини тупроқдан ўзга биров емоғи гумон. Гадойнинг кўзлари —- ҳирс сўзининг «сод» ҳарфига ва «тамаъ» сўзининг «айн» ҳарфига ўхшайди. Ана шу ҳирс ва тамаъдан кўнгилларида маҳрумлик ташви-ши бор. Булар орасида ўзига қаландар деб от қўйган лаъ-натилар, одамгарчиликдан маҳрум бўлган, дев ва шай-тонлардан баттарлари ҳам бор. Улар — инсонийлик ва мусулмонликдан йироқ; тўнғиз ва айиқ одамийликда булардан яхшироқ. Уларнинг ўз шаклини ўзгартириб юриши одамгарчиликдан четлашганини; пўстинни теска-ри қилиб кийишлари — йиртқич ҳайвонларга яқинлашганини кўрсатади. Гадойларнинг барча тури катта-кичик ҳамма учун хавф туғдиради: бузуқ хаёлидек, соф кўнгилга ташвиш солади. Шеър: Уларни инсон деб бўлмайди, Ёки мўмину мусулмон одам деб бўлмайди. Фисқ-фасодчилардан четда бўлмоқ вожиб, Чунки бузилган хилтларни (сафо, балғам ва ҳоказоларни) инсон жон ўрнида санамайди.
|