Қўрқутма мени тамуғдин |
![]() |
Қўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Зоҳид - зуҳд тариқи ва маслагига мансуб киши демак. Машҳур инглиз шарқшуноси Р.Никольсоннинг ёзишича, ис-ломда тасаввуфнинг илк кўриниши зуҳд ва вараъ шаклида пайдо бўлган. Сўфий сўзи эса дастлаб адабиётларда маълум бир зоҳидлар гуруҳига берилган ном сифатида қўлланилган. "Ҳижрий II асрда, -дейди Никольсон,-зуҳд ҳаракати эркин ва кенг тарқалган бир ҳаракат ҳолига келган. Шу зайлда мингларча мусулмон эркак ва аёл, қалбларида охират азоби ва қиёмат кунининг қўрқуви чуқурлашгач, алоҳида тарзда ёки кичик гуруҳлар ҳолида хотиржамлик бағишловчи бир диний ҳаётни яшаш орзуси ила одамлардан узоқлашдилар". Шу тариқа зуҳд осонлик билан тасаввуфга айланган эди. Умуман, зуҳд талабларига риоя этмасдан, тариқат ҳаётида илгарилаш мушкул. Зуҳд - нафсу ҳаво, кибру риёнинг қанотини қайирадиган бир ирода қудрати. Ҳалол ва ҳаромни фарқлаш, сабр, қаноат юксакликларини эгаллашда зуҳдга тенглашадиган "тарбиячи"ни тасаввур қилиш қийин. Яҳё бин Муознинг айтишича, "Шу уч хислатга соҳиб бўлмаган умуман зуҳднинг ҳақиқатини қўлга киритолмайди. Биринчиси, фақат Оллоҳ учун амал, иккинчиси, моддий бир тамага ён бермай сўзлаш, учинчиси, нафсни моддиёт ила залил этмасдан азиз бўлиш". Жунайд Бағдодийга кўра эса "Зуҳд қўлда йўқ нарсанинг кўнгилда ҳам йўқлигидир". Лекин зуҳднинг маъно-мазмунини ҳамма ҳам бир хилда тушунмаганлиги боис зоҳидлар орасида охират орзусига ғарқ бўлиб, дунёдан бутунлай юз бурганлар ҳам бўлган. Булар-нинг фақат дунё ишларигамас, дин, маърифат тараққиётига ҳам зарари етган. Тоат-ибодатдан бошқасини тан олмай, бутун фикри-зикри жаннатга қаратилган ва одамларни дўзах, жаҳаннам азоблари билан қўрқитган бундай кимсалар Шарқ шоирлари томонидан кескин танқид қилинган. Зоҳид санга ҳур, манга жонона керак, Иброҳим Ҳаққулнинг |