Бобо Пирий PDF Босма E-mail

Навоийни дуо қилган Бобо Пирий
Катта йўлнинг четида ўтириб олиб, халқни кўп шалоқ сўзлар билан сўкарди. Камина унинг олдидан ҳеч қачон ўтмасдим. Бир куни бир ҳамроҳ мендан сўради:
- Шу жойга етганда йўлингни ўзгартириб, Бобо олдидан ўтмайдиган одатинг бор. Сабаби нима?
Дедим:
- Қўпол сўзлар билан сўкинади, унинг ҳақоратларини эшитишга тобим йўқ.
Ҳамроҳим деди:
- Бобонинг каромати бор, дейишади. Кел, бугун олдидан ўт. Агар каромати бўлса, сени сўкмагай.
Агарчи имтиҳон эди, аммо ул дегандек олдидан ўтдим, сўкмади. Аксинча, одатига хилоф равишда дуо қилди.