Бобо Али Маст Нисоий PDF Босма E-mail

Вабо билан урушган Бобо Али
Шоҳ Абулғозий Ҳусайн Бойқаро тахтга энди эришган пайтларидаёқ Бобо Алининг назарига етиб, ундан илтифот назари топибдурлар. Саъдлу Ҳусайн устига Астробод шаҳрига юриш қилишдан олдин Бободан дуо олгани келибдилар. Бобо Али «бору бор» деганидан кейин умидлари қувватланиб, зулҳижжа ойининг ўн иккисида душман устидан зафар қозонибдилар. Ўша куни Бобо Али Нисо шаҳрида такясидан чиқиб, Нисонинг эски қўрғони йўлида туриб, келаётган одамларга тош отиб, кўп безовта бўлибди. Тушдан кейин эса вақти чоғ бўлиб кулиб, яна такясига кириб кетибди. Ҳисоблаб чиқсалар ўша соат ва ўша куни подшоҳ душман устидан ғалаба қилган экан.
Астрободда вабо келиб, Хуросонга ҳам тарқала бошлабди. Бир оқшом Бобо Али такясидан ғойиб бўлибди. Кечқурунга яқин боши ва юзи қонга булғанган ҳолда пайдо бўлибди. Дебдурки, душман келмоқда, урди, урушдик. Душман бизни босди, аммо Хушкелди душманни босди. Ўша кунларда Нисода ҳам вабо тарқалиб, Бобо ул вабода оламдан ўтибди.